Эстония Россиядан таҳдид келаётганининг дастлабки белгиларини кўрган заҳоти НАТО мамлакатдаги қўшинларини кучайтиришни хоҳлайди. Бу ҳақида Эстония мудофаа кучлари қўмондони генерал Мартин Херем маълум қилди.
Аввалроқ Эстония ташқи разведка департаменти Россия ҳарбийларининг 2023 йилда Эстонияга ҳужум қилиши эҳтимоли кам экани, бироқ келгусида мамлакат учун хавфсизлик хатарлари сезиларли даражада ошганини билдирган эди.
“Бизга Россия тажовузкорлиги бошланганда эмас, балки биринчи аломатлар ва таҳдидларни пайқаган заҳотимиз ёрдам керак бўлади”, — деди Херем Washington Post газетасига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)