НАТО кучларининг Европадаги собиқ қўмондони, америкалик генерал Бен Хожес “ҳарбий Шенген”ни яратиш зарурлигини эълон қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.
Таҳлилчиларнинг Европанинг ишончли мудофаасини таъминлаш учун ҳарбий логистикага сармоя киритиши зарурлиги ҳақидаги фикрига изоҳ берар экан, америкалик генерал Европа Иттифоқида зирҳли транспорт воситаларини олиб ўта оладиган вагонлар ёки замонавий ҳарбий техника учун етарли даражада кенг кўприклар ҳамда туннеллар йўқлигини таъкидлади.
Нашрга кўра, Хожес чегара назоратисиз Европа бўйлаб саёҳат ва савдо қилиш имконини берувчи ҳудуд каби “ҳарбий Шенген ҳудуди” зарурлигини айтмоқда. Унинг фикрича, НАТО ҳарбий карвонлари худди “олма ташиётган юк машиналари” каби осонлик билан чегараларни кесиб ўта олиши керак.
Аввалроқ Хожес НАТО армиясининг Россия армиясига нисбатан заиф томонларини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия армияси билан солиштирганда, НАТО армиясининг мобиллик даражаси ҳамон паст.
Изоҳ (0)