Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Шерзод Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.
Шу билан бирга, адлия вазири ўринбосарлари Актам Муҳаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Маълумот учун, Шерзод Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
2022 йил ноябрь ўрталарида адлия вазири лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси бўлгани ва шу муносабат билан адлия вазири лавозимидан озод этилганди. Шундан буён мазкур лавозимда Акбар Тошқулов ишлаб келмоқда.
Изоҳ (0)