Ўзбекистонга 5–8 июнь кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет” директори.
Бунинг ҳисобига ҳарорат 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Жумладан:
- 5–6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;
- 6–8 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;
- 5–8 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача;
- 7–8 июнда Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.
7–8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади
Изоҳ (0)