• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳамма фильмлари томошабинлар меҳрига сазовор бўладиган буюк режиссёрлар

    Агар қайси фильмни кўришни билмаётган бўлсангиз ёки хато қилмайдиган одамлар бормикан деб ўйлаётган бўлсангиз, унда ушбу мақола сиз учун.

    Уэс Андерсон

    “Гранд Будапешт меҳмонхонаси” 

    Уэс Андерсоннинг ҳар бир фильми санъат асарига ўхшайди. “Гранд Будапешт меҳмонхонаси” картинасининг ўзи кўп нарсага арзийди, унда режиссёр ўзига хос ва бетакрор услубни ўйлаб топган. Уэснинг барча ишлари эстетика, соддалик ва тафсилотларга эътиборни бирлаштиради. Ҳатто ранглар палитраси ҳам кино учун фон эмас, балки фильмнинг тўлиқ ҳуқуқли қаҳрамонига айланади. У ёмон фильм суратга олиш нималигини билмайдиган режиссёрлар рўйхатида бўлгани ажабланарли эмас, албатта.

    Альфонсо Куарон

    “Гарри Поттер ва Азкабан асири”

    Альфонсо Куарон 1991 йилдан 2018 йилгача саккизта бадиий фильмга режиссёрлик қилган. Улар орасида “Кичик малика” (1995), “Буюк умидлар” (1998), “Сенинг онанг ҳам” (2001), “Гарри Поттер ва Азкабан асири” (2004), “Фавн лабиринти” (2006), “Инсоният болалари” (2006), ”Гравитация” (2013) ва бошқа кўплаб фильмлар. Унинг барча фильмлари болалар фантазиясидан тортиб, илмий-фантастик даҳшатгача бўлган жанрлар каби турлича. Ва уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда ажойиб.

    Дени Вильнёв

    “Дюна”

    Кино оламининг маэстроси номини олган канадалик режиссёр Дени Вильнёв 1998 йилдан 2023 йилгача 11 та фильм суратга олган. “Дюна” бу — бутун дунё бўйлаб кўплаб мукофот, олқиш ва мухлисларни тўплаган унинг шоҳ асари ҳисобланади. Бундан ташқари, Денининг фильмографиясида албатта кўриб чиқишга арзийдиган картиналар бор — “Тиғ устида югурувчилар 2049” (2017), “Ёнғинлар” (2010), “Асиралар” (2013), “Етиб келиш” (2016) ва бошқа кўплаб фильмлардир. Дени Вильнёв ҳақли равишда XXI асрнинг энг машҳур ва истеъдодли режиссёрларидан бири ҳисобланади, у ўз ишида ажойиб визуал эффектлардан фойдаланади.

    Пон Жун Хо

    “Паразитлар” 

    Жанубий кореялик режиссёр ва ссенарист Пон Жун Хо бир йил ичида тўртта мукофотни қўлга киритиб, тарихга кирди. Ва буларнинг барчаси унинг “Паразитлар” фильми туфайли. Режиссёрнинг профессионаллиги оддий томошабинлар ҳам, танқидчилар томонидан ҳам юқори баҳоланди, шунинг учун у ёмон фильмларни қандай суратга олишни билмайдиган ижодкорлар орасида муносиб ўрин эгаллади.

    Режиссёрнинг кўриш керак бўлган фильмлари қаторига “Ҳураётган ит ҳеч қачон тишламайди” (2000), “Қотиллик хотиралари” (2003), “Динозаврлар истилоси” (2006), “Она” (2009), “Қор орқали” (2013) ва “Окжа” (2017) киради. Қайд этиш жоизки, Пон Жун Хо ўзининг барча асарлари учун сценарийларни ўзи ёзган! Айтганча, унинг тўлиқ метражли “Микки-17” фильми 2024 йилда экранларга чиқади. Бош ролларда Роберт Паттинсон, Стивен Ён, Тони Коллетт ва Марк Руффало.

    Квентин Тарантино

    “Манфур кимсалар” 

    Кветин Таратинони деярли ҳамма билади, ҳеч бўлмаганда унинг фильмлари ҳақида эшитган, чунки унинг битта бўлса ҳам фильмини билмаслик мумкин эмас. Режиссёр 1992 йилдан 2019 йилгача тўққизта бадиий фильм суратга олган. Айтганча, Квентин мухлислари ўнинчи фильмнинг пайдо бўлишини интиқлик билан кутишлари мумкинлигини айтди, аммо бу охирги фильм бўлади.

    Айни пайтда унинг фильмографиясида “Қутурган итлар” (1992), “Жиноий асар” (1994), “Жеки Браун” (1997), “Биллнинг қотили” (2003), “Биллнинг қотили-2” (2004), “Ўлим исботи” (2007), “Манфур кимсалар” (2009) , “Озод Жанго” (2012), “Жирканч саккизлик” (2015) ва “Бир пайтлар Голливудда” (2019). Сўнгги фильм “Кинотанқидчи” деб номланади: воқеалар 1977 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Суратга олиш ишлари 2023 йилнинг кузида бошланиши керак. Мазкур фильм Квентиннинг режиссёрлик фаолиятига нуқта қўяди.

    Aкирa Куросава

    “Сарҳуш фаришта”

    Режиссёр 50 йилдан бери фаолият юритади. Бу вақт ичида Akira 30 дан ортиқ фильмларни суратга олишга муваффақ бўлди, уларнинг ҳеч бири муваффақиятсиз бўлмади. Бундан ташқари, унинг 7 та асари ҳали ҳам IMDb маълумотларига кўра 250 та энг яхши фильмлар рўйхатида. Япониялик режиссёр шу қадар маҳоратлики, Федерико Феллини, Жорж Лукас ва Андрей Тарковский унинг ижодидан илҳом олишган. Кўпгина кино танқидчилари унинг ижоди кино ривожига таъсир қилган деб ҳисоблашади.

    Кристофер Нолан

    “Инстеллар”

    Кристофер Нолан 1998 йилдан 2023 йилгача 12 та фильм суратга олган. “Қора ритсар” (2008), “Престиж” (2006), “Инстеллар” (2014), “Муқаддима” (2010), “Оппенгеймер” (2023), “Қора ритсар: Афсонанинг қайта туғилиши” (2012) ва бошқа кўплаб фильмлар учун сценарийларни Кристофернинг ўзи ёзган. Маълумки, режиссёр кинода энг катта ҳажмдаги тасвирларни яратиш учун ҳамма нарсани 70 мм IMAX плёнкасига суратга олади. Бу унинг ҳар бир картинасига алоҳида улуғворлик беради.

    Мартин Скорсезе

    “Лаънатланганлар ороли”

    Албатта, Мартин Скорсезесиз рўйхат тўлиқ бўлмайди. Моҳир режиссёр 1967 йилдан 2023 йилгача 26 та бадиий фильмга режиссёрлик қилган. Унинг фильмографиясидаги деярли ҳар бир картина томошабинлар ва танқидчиларнинг алоҳида эътиборини қозонган. Улар орасида: “Таксичи” (1976), “Қутурган буқа” (1980), “Нью-Йорк тўдалари” (2002), “Муртадлар” (2006), “Лаънатланганлар ороли” (2010) ва “Уол-стритлик бўри” (2013) фильмлари бор.

    Бир неча кун олдин, Канн кинофестивалида 2023 йилда унинг “Гулли ой қотиллари” фильми танқидчилар ва меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди. Мазкур янги фильм Мартин Скорсезе сценарийсини ўзи ёзган 7 та фильмдан биридир.

    Стенли Кубрик

    “Қизиққон апелсин”

    Рўйхатни 1953 йилдан 1999 йилгача 13 та фильм суратга олган Стенли Кубрик якунлайди. “Ёғду”, “Қизиққон апелсин”, “Кенг юмилган кўзлар билан” — булар ҳамма кўрган фильмлар, лекин уларга қўшимча равишда режиссёрнинг жуда кўп сонли чинакам чуқур, очиқ ва истеъдодли асарлари бор, уларнинг ҳар бири алоҳида эътиборга лойиқдир. Стенли Кубрик даҳолигини тушунтиришнинг иложи йўқ, унинг фильмларини тўлиқ ҳис қилиш ва ҳеч бўлмаганда тушунишга ҳаракат қилиш учун (ва бир неча марта) томоша қилиш керак.

    27.05.2023, 16:40   Изоҳ (0)   9839
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Фильм суратга олиш тақиқланган Эрон режиссёрларининг инсонни ўйга толдирадиган картиналари (видео)

    26.05.2023, 16:30

    “Форсаж” фильмининг барча қисмлари бутун дунё бўйлаб 7 миллиард доллар тўплади

    26.05.2023, 19:50

    Lego “Бетмен қайтмоқда” фильми асосида яратилган тўпламни сотувга чиқарди (фото)

    26.05.2023, 11:30

    Фильм аввалида ёвуз бўлиб кўринган бўлса-да, якунда ақлли ва ўз ҳақиқатига эга бўлган қаҳрамонлар  

    26.05.2023, 10:35

    Турк актёрлари Бурак Дениз ва Ҳанде Эрчел “Икки нотаниш” сериалида суратга тушмоқда

    25.05.2023, 14:47

    Арнольд Шварценеггер Netflix’нинг жангари фильмлар директорига айланди. У компания офисига танкда келди (видео)

    24.05.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.