• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нега Россия ва Украина урушида Бахмут муҳим аҳамиятга эга? Уни қўлдан бой бериш нимани англатади?

    Россия Украина шарқидаги Бахмутни тўлиқ қўлга олганини даъво қилмоқда, бироқ Киев шаҳарнинг бир қисмини ҳамон назорат қилаётганини таъкидлади. 

    Бир пайтлар 70 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган Бахмут 2022 йил февралида Россия Украинага бостириб кирганидан бери энг қонли жанг майдонига айланди, шаҳар 8 ойдан бери ракеталар зарбаси билан юзлашмоқда.

    Фото: Бахмутдаги вайронага айланган турар жой / AP Photo

    Россия президенти Владимир Путин 20 май куни ўз қўшинлари ва “Вагнер” хусусий ҳарбий кампаниясини шаҳарни “озод қилгани” билан табриклади, бироқ Украина президенти Владимир Зеленский рус қўшинлари Бахмутда бўлса-да, шаҳар “босиб олинмаган”лигини айтди.

    Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Сирский 21 май куни Украина қўшинлари шаҳарни тактик қамалда олишга яқинлашаётганини айтди. Мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг айтишича, Украина қўшинлари “шаҳар чеккасидаги қанотларда” олдинга силжиб, “шаҳарни ярим ўраб олган”.

    Фото: AP Photo

    Аммо нега Украина шарқидаги туз қазиб олинадиган ҳудудда жойлашган Бахмут Россия-Украина урушида шунчалик аҳамиятли бўлди? Al Jazeera қуйида бунинг бир неча сабабларини келтириб ўтади:

    Чекланган стратегик қиймат

    Россия Украинага ичкарироқ кириб бориши ва Путиннинг “Донбасни озод қилиш” мақсадига эришиши учун Бахмутни қўлга олиши керак.

    Бироқ, ҳар икки томоннинг шаҳарга қаратаётган катта аҳамияти ҳар қандай стратегик қийматдан анча юқори. Агар иккала томон Бахмутни тўлиқ қўлга кирица, шаҳар атрофидаги бир қатор мудофаа чизиқларига дуч келади.

    Бунинг ўрнига, шаҳарнинг аҳамияти унинг бир неча ой давомида аччиқ, илдиз отган жанглар орқали эришган рамзий вазнида ётади. Украина учун бу ўжар, қатъий қаршилик кўрсатиш намунасига айланди. Шаҳар Россия босқинидан кейин энг шиддатли жангларга гувоҳ бўлди.

    Россия учун эса ғалаба керак. Тўлиқ миқёсли босқиннинг дастлабки ойларидаги ҳужумлардан сўнг Украина муваффақиятли қарши ҳужуми натижасида Россия кучларининг бир қатор шармандали мағлубиятлари фонида ҳудудларининг бир қисмини қайтариб олди.

    Россия армияси обрўсини йўқотгани сабабли, Сурия ва турли Африка давлатларида йиллар давомида ҳарбий операцияларда қатнашган ва ёлланма аскарларни ўз ичига олган “Вагнер” кампанияси 2022 йил охирида Бахмут учун жангга киришди.

    Ўшандан бери Россиянинг Бахмутдаги ҳужуми гуруҳнинг синонимига айланди, унинг раҳбари Евгений Пригожин Россиянинг юқори мартабали ҳарбий раҳбарларини шаҳарга чақирди ва уларни ўз қўшинларини етарлича ўқ-дори билан таъминламагани учун очиқчасига танқид қилди.

    Россиянинг Бахмутдаги ғалабаси Пригожиннинг ғалабаси сифатида кўрилиши ва унинг Кремлдаги нуфузини ошириши мумкин.

    Бахмутнинг қулаши Украина учун нимани англатади?

    Якшанба куни Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган “Еттилик гуруҳи” (G7) саммитида нутқ сўзлаган Украина президенти Владимир Зеленский шаҳар “бутунлай вайрон бўлганини” таъкидлаб, Киев учун потенсиал мағлубият, Россия учун узоқ муддатли ғалаба бўлишини айтди.

    Шаҳарнинг йўқолиши Украина учун кўп ойлик шиддатли жанглардан кейин руҳий зарба бўлиши мумкин. Конфликтда ҳар икки томондан қанча аскар ҳалок бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ Москва ва Киев бир кунда юзлаб аскарларни ўлдирганини даъво қилмоқда.

    Бу Украинанинг узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлаши кутилаётган бир вақтда юз бермоқда, бу эса Украина иттифоқчилари орасида хавотир уйғотиши мумкин.

    Зеленский март ойида Бахмут қулаган тақдирда Россияга Украинани қабул қилиб бўлмайдиган муросага мажбурлаши мумкин бўлган келишув учун халқаро қўллаб-қувватлашга имкон беришини айтган.

    Бахмутнинг қўлга олиниши Россия учун нимани англатади?

    Шаҳарнинг қулаши 10 ойдан ортиқ вақт ичида биринчи йирик ғалабага муҳтож бўлган Россия учун катта руҳий қувват бўлиши мумкин.

    2022 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фронтдан келган хабарлар Украинанинг айрим соҳалардаги муваффақиятини, бошқаларида эса боши берк кўчага кириб қолганини акс эттиради. Россия Украина шаҳарларига бир неча марта дрон ва ракета зарбаларини берди, бироқ муҳим ҳудудий ютуқларни эълон қилмади.

    Путин ўз баёнотида “Вагнер”нинг шахсий армиясини ҳам, Россиянинг оддий қўшинларини ҳам табриклаб, Россиянинг “Донбас озод қилиш” миссиясини ёпишга интилаётганини кўрсатди.

    Стратегик жиҳатдан Бахмутдаги ғалаба ғарбга, эҳтимол урушдан олдин тахминан 150 000 аҳолиси бўлган Краматорск шаҳрига йўл очиши мумкин. Бироқ, Украина Бахмут шаҳри атрофидаги ҳудудларни қаттиқ мустаҳкамлаган.

    21.05.2023, 23:22   Изоҳ (0)   22364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Россия Бахмутни босиб олмади”. Зеленский шаҳардаги вазият ҳақида гапирди

    21.05.2023, 23:22

    Дубайда 5 млрд долларга сунъий Ой қурилади (фото) 

    21.05.2023, 22:47

    Зеленский урушни дипломатик йўл билан ҳал қилиш шартини айтди

    21.05.2023, 20:04

    “Польша Иккинчи жаҳон уруши натижасида қўлга киритилган ҳудудларни қайтариб бериши шарт” — Вячеслав Володин

    21.05.2023, 19:14

    Рамзан Қодиров хорижий махсус хизматлар унга қарши теракт тайёрлаётганини айтди

    21.05.2023, 18:30

    Ҳиндистондаги тўйда келиннинг сепида кондиционер йўқлиги сабабли қудалар муштлашди  

    21.05.2023, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.