Украина биринчи хоними Елена Зеленска Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл билан учрашиб, Киев учун ҳарбий техника сўради. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти офисига таяниб, Reuters хабар берди.
Елена Зеленская медиа-конференцияда иштирок этиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюрди.
“Зеленская президентнинг махсус вакили сифатида Юн билан учрашиб, унга Украина учун мина детекторлари каби ҳалокатли бўлмаган ҳарбий техникалар кўринишида ёрдам олишга умид қилишини айтди”, — деди Юннинг матбуот котиби Ли До Вун.
Юн Жанубий Корея Украина халқига фаол ёрдам беришини билдирди. Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига берган интервьюсида Зеленская Юннинг Украинага ташрифи эҳтимоли ҳақида гапирганди.
Йирик артиллерия снарядлари ишлаб чиқарувчи Жанубий Корея Россия билан муносабатларига асосланиб, Украинага қуроллар бермаётганини билдирганди.
Аммо Юн ўтган ой Reuters агентлигига берган интервьюсида, агар Украинада тинч аҳоли кенг кўламли ҳужумга учраса ёки “халқаро ҳамжамият рози бўлолмайдиган вазият” бўлса, унинг ҳукумати “фақат гуманитар ёки молиявий ёрдам” кўрсатиши мумкинлигини айтган.
Изоҳ (0)