Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича чемпионатда муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарларни рад этди.
Маълум бўлишича, 13 май куни Humo Аrena’даги мусобақада ташкилотчилар мухлисларга текинга чарм қўлқоп тарқатган. Шу пайтда мухлислар бир-бирига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилган.
“Тадбир ташкилотчилар томонидан қисқа фурсатда тартиб тикланиб, жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаган”, — дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов томонидан эълон қилинган расмий ахборотда.
Изоҳ (0)