• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ички ишлардан ноҳақ ҳайдалганини айтиб, ишга тиклашимизни сўраб келаётганлар жуда кўп” — Пўлат Бобожонов

    Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг “Дарё” журналисти билан суҳбатида маълумот берилишича, республика миқёсида бўлиб ўтаётган сайёр қабулларда бундан бир неча йил аввал Ички ишлар тизимидан ноҳақ ишдан олиниб, айни кунда лавозимига қайта тиклашларини сўраб келаётган мурожаатчилар жуда кўп. Бу ҳақдаги вазир ва журналист суҳбати Қарши шаҳрида республика ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилган сайёр қабулда бўлди.

    “Кўпчилик мурожаатчилар қўштирноқ ичидаги эски давр деймиз-ку, ўша пайтда ноҳақ ишдан олинганини айтиб, бугун тизимга қайта тиклашимизни сўраб келмоқда. Биз бу ҳолатни ўрганиб, ҳақ бўлганларини ишга тиклаяпмиз. Қолаверса, Ички ишларга тааллуқли бўлмаган масалаларни ҳам эшитиб, имкон қадар мурожаатчига ёрдам беряпмиз. Биз ҳар бир мурожаатни синчиклаб ўрганиб, имкон қадар адолатли ечим қилишга ҳаракат қиляпмиз”, — дейди Ички ишлар вазири “Дарё” журналистининг саволларига жавоб берар экан.

    Қабул жараёни.
    Фото: Ички ишлар вазирлиги

    Вазирнинг айтишича, у Қарши шаҳрида 12 май куни соат 10:00 да бошланган сайёр қабулда кечки 17:00 га қадар 200 нафарга яқин мурожаатчи шикоятини тинглаган.

    “Қабулда моддий ёрдам сўраганлар, оилавий аҳволи оғир эканини айтган мурожаатчилар ҳам бор. Уларга учинчи сектор раҳбарларини бириктириб, ёрдам беряпмиз. Ҳозирги пайтга қадар (ўша куни соат 17:00 назарда тутилмоқда. Таҳририят изоҳи) 200 нафарга яқин мурожаатчини тинглаб, имкон қадар муаммосига ечим топдик. Ҳали мурожаатчиларимиз кўп”, — дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

    Вазирнинг қайд этишича, Қарши шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган сайёр қабулда 3 та вилоят фуқароларининг муаммоси тинланиши режалаштирилган бўлса-да, бошқа вилоятдан келган мурожаатчилар ҳам тингланган.

    “Бугунги қабулда аслида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилояти фуқароларининг мурожаатлари тингланади дейилганди. Лекин қабулда нафақат бу учта вилоятдан, балки Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан ҳам мурожаатчилар келиб, ёрдам сўрамоқда. Мурожаатчилар орасида Ички ишлар тизимига ишга кираман деганлар, қўштирноқ ичидаги эски даврда ноҳақ ишдан бўшатилганини айтиб, тизимга қайтаришимизни сўраб келаётганлар ҳам бор. Ҳеч қайси мурожаатчини умидсиз қайтармаяпмиз”, — дейди Ички ишлар вазири.

    Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиевнинг “Дарё”га қўшимча қилишича, Қарши шаҳридаги қабул давомида аҳолидан турли масалаларга доир 305 та мурожаат қабул қилинган.

    Вазир ва журналист.
    Фото: “Дарё”

    “Мурожаатларнинг 275 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ, яъни 86 таси ички ишлар органларига хизматга қайта тиклаш, 90 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммо, 43 таси ички ишлар органларига ишга (ўқишга) кириш, 31 таси пробация ҳисобидаги шахсларни жазо муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш ҳамда 2 таси маҳкумларнинг бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказиш масалаларидир. Бундан ташқари 23 нафар фуқародан миннатдорлик мазмунидаги хатлар ҳам келиб тушган. Мурожаатларнинг 172 таси (56,4 фоизи) ижобий ҳал этилиб, чуқур ўрганилиши талаб этилаётган 133 та (43,6 фоиз) мурожаатнинг ижроси назоратга олинди”, — дейди Жавлон Бахтиев.

    Масъулнинг қўшимча қилишича, қабул жараёнида 31 нафар пробация ҳисобида туриб тузалиш йўлига ўтган шахсни муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилиш учун ўрнатилган тартибда тегишли судларга тақдимномалар киритилган. 39 нафар суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатларидан норози фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган. 9 нафар собиқ ходимлар ички ишлар органларига қайта ишга тикланган. Ички ишлар органларига хизматга кириш истагини билдирган 40 нафар фуқарога навбатдаги танловда иштирок этишга рухсат этилган.

    13.05.2023, 19:11   Изоҳ (0)   12694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилиб, космосга учирилади

    13.05.2023, 18:20

    Тошкентда Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди

    13.05.2023, 17:50

    Бухорода экстремистик оқим ғоялари тарғиботчисига жиноят иши қўзғатилди

    13.05.2023, 17:00

    Фарғонада халқаро кулоллар форуми ва миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилмоқда

    13.05.2023, 16:40

    Тошкентда олти сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштиришга 600 млн сўм сўраган шахс ушланди

    13.05.2023, 16:20

    “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди 

    13.05.2023, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:50

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    Дунё | 23 июн, 14:40

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    Спорт | 23 июн, 14:32

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    Кино | 23 июн, 14:32

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    Дунё | 23 июн, 14:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:25

    Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 14:04

    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

    Реклама | 23 июн, 13:53

    Турк актёри Меҳмет Гунсур янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    Кино | 23 июн, 13:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.