• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    170 минг долларни қиморда ютқазган банкир иши: Бош прокурор Қаршида шу ҳақдаги шикоятни ўрганди

    “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани филиали ходими саккиз ой давомида хориждан келаётган маблағларни 9 талик код орқали ўзлаштириб, шу муддат давомида 170 минг долларни қўлга киритган. Бироқ, бунда банкнинг бошқа ходимлари ҳам айбланиб, қамоққа олинган. Бу ҳақда Қарши шаҳридаги сайёр қабулда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қабулида бўлган мурожаатчилар маълум қилди.

    “Менинг ўғлим ‘Ўзмиллийбанк’нинг Қумқўрғон филиалида 15 йилдан бери бош ҳисобчи ўринбосари бўлиб ишлайди. Шу банкнинг Россиядан келган пулларни эгаларига тарқатувчи чакана бўлимида иш юритган, ҳали иш бошлаганига бир йил ҳам бўлмаган ходими саккиз ой давомида одамларга келган пулларнинг 9 талик коди ёрдамида олинган пулдан ташқари яна шунча пулни қўлга киритиб, шу муддат давомида 170 минг долларни ‘еб кетган’. Буни ўзидан бошқа ҳеч ким кўрмайди. Буни республикадан келган вакиллар ҳам айтди. Ҳолат саккиз ойдан кейин аён бўлган. Бу боланинг қилмиши учун менинг ўғлим ва унинг уч нафар ҳамкасби ҳам айбланиб, қамоққа олинган. Тўрт ойдан бери болаларим қамоқда ётибди”, — дейди Бош прокурорга бу ҳақда маълумот берган мурожаатчи Манзура Тоғайназарова.

    Мурожатчилар Бош прокурорга вазият ҳақида гапириб бермоқда.
    Фото: “Дарё” 

    Мурожаатчиларнинг айтишича, банкир 170 минг долларни қиморга тикиб, ютқазиб қўйган.

    Ниғматилла Йўлдошев.
    Фото: “Дарё” 

    “Асосий айбдор пулни қиморга ютқазиб қўйган. Лекин бу пулни ундириш учун Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари менинг ўғлим ва унинг уч нафар ҳамкасбини қўшиб айблаб, пулни ўзлаштирган боланинг пули йўқлиги сабаб, ҳаммадан ундиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда терговчига қайта-қайта мурожаат қилиб, адолатсиз иш қилаётганини айтдик”, — дейди мурожаатчи.

    Манзура Тоғайназарова бошчилигидаги мурожаатчилар.
    Фото: “Дарё” 

    Маълум қилинишича, мазкур ишда банкнинг 6 нафар ходими айбланмоқда. Шундан 5 нафар эркак ходимга нисбатан 2023 йилнинг январь ойида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    “Банк бошқарувчиси ўз ишида, хориждан келаётган пулларнинг эгасига чиқиб кетишини назорат қилувчи масъул ҳам ўз ишида, аммо бизнинг яқинларимиз ноҳақ айбланиб, қамоққа олинган. Сурхондарё вилояти прокурорининг Равшан Намозов исмли ўринбосари булар қамалсин деб ҳужжатга қўл қўйиб юборган. Лекин бунга етарлича асос йўқ”, — дейди Бош прокурор қабулида бўлган мурожаатчилар.

    Шикоятчиларнинг айтишича, мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган масъул идора вакиллари қамоққа олинганлар 170 минг доллар зарарни қоплашлари кераклиги ҳақида айтган. Қамалганларнинг яқинлари эса “бизнинг оиламизга харом пул кирмаган, бу пулларни ўзлаштирган асосий айбдорлар ташқарида юрибди, нега энди биз зарарни қоплашимиз керак”, демоқда.

    Фото: “Дарё” 

    Мурожаатчиларни тинглаган Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг масъуллардан аниқлаштиришича, мазкур ҳолат айни пайтда судда кўриб чиқилмоқда.

    “Жараён айни пайтда судда экан, суд ишни кўриб чиқиб, хулоса қилсин. Биз суд ишига аралашмаймиз. Лекин тергов пайтида бизнинг ходимларимиз қандайдир хатога йўл қўйган бўлса, бу ҳолатни аниқлаштирамиз”, — дейди мурожаатчиларга жавоб берган Бош прокурор.

    13.05.2023, 20:42   Изоҳ (0)   21172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди

    13.05.2023, 20:23

    “Ички ишлардан ноҳақ ҳайдалганини айтиб, ишга тиклашимизни сўраб келаётганлар жуда кўп” — Пўлат Бобожонов

    13.05.2023, 19:11

    Ўзбекистонда илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилиб, космосга учирилади

    13.05.2023, 18:20

    Тошкентда Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди

    13.05.2023, 17:50

    Бухорода экстремистик оқим ғоялари тарғиботчисига жиноят иши қўзғатилди

    13.05.2023, 17:00

    Фарғонада халқаро кулоллар форуми ва миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилмоқда

    13.05.2023, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.