“Форсаж” фильмининг ўнинчи қисмида махсус камео режалаштирилган. Эпизодик роллардан бирини марҳум актёр Пол Уокернинг қизи, модел Мидоу Рейн Уокер ижро этади.
Мидоу Instagram’даги саҳифасида ушбу фильмнинг янги қисмида суратга тушишини маълум қилди.
“Форсажнинг биринчи қисми мен бир ёшга тўлганимда чиқди. Мен отам, Вин (актёр Дизел ролини ижро этган), Жордана (Брюстер образини гавдалантирган), Мишел (Родригес), Крис (Людакрис ролини ўйнаган) ва бошқаларни мониторларда томоша қилиб, суратга олиш майдончасида катта бўлганман. Отамдан миннатдорман, мен пойгачилар оиласида туғилганман. Эндилликда фильмда суратга тушганлар ва менинг қандай улғайганимни кўрганлар билан экранда кўринишимга ишонмайман. Мен отамнинг хотирасини ҳурмат қилганим ва бу лаҳзани у билан абадий баҳам кўраётганимдан бахтиёрман”, — дейди Мидоу.
Уокер ўз роли тафсилотларини ошкор қилмаган. Ижтимоий тармоқдаги суратда воқеалар жараёни самолёт бортида содир бўлиши кўрсатилган. Шунингдек, Мидоу режиссёр Луи Летерерга меҳрибонлиги, сабр-тоқати ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва у лойиҳанинг ўн биринчи қисмида суратга тушишига ишора қилди.
Пол Уокер франшизада Брайан ЎКоннор образини гавдалантирган. Актёр 2013 йилнинг ноябрь ойида, 40 ёшида автоҳалокат оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)