Туркия мухолифатидан президентликка номзод Камол Қиличдарўғли телевидениеда бераётган интервьюси реклама туфайли тўхтатилганидан сўнг, агар сайловда ғалаба қозонса, давлат раҳбари бир вақтнинг ўзида бир нечта ОАВда чиқиш қилиш амалиётига чек қўйишга ваъда берди.
Амалдаги Президент Ражаб Тоййип Эрдўғон Қиличдарўғли интервьюсига параллел равишда бирданига 14 та оммавий ахборот воситасининг жонли эфирида саволларга жавоб берди.
“Биз бу давлатни бошқарадиган бўлсак, турли телеканалларда бир хил контентни ҳеч қачон кўрмайсиз. Биз сизга демократияни ваъда қиламиз”, — деди Қиличдарўғли.
Изоҳ (0)