Ҳиндистон ҳукумати мустамлакачилик даврида Буюк Британияга олиб кетилган минглаб қимматбаҳо артефактларни қайтаришни кўзда тутадиган узоқ муддатли дипломатик кампанияни бошламоқда, деб хабар берди Telegraph ўз манбаларига таяниб.
Ҳиндистоннинг вазирлик ва дипломатик ходимлари империя даврида Британияга олиб кетилган минглаб артефактларнинг қайтарилишини таъминлашда иштирок этади.
Нашрнинг таъкидлашича, бу Буюк Британия олиб чиқиб кетган артефактларни қайтариш бўйича энг катта талаб бўлиши мумкин. Хусусан, Ҳиндистон дунёдаги энг машҳур Кўҳинур олмосларидан бирини қайтаришни режалаштирмоқда.
Артефактларни қайтариш жараёни шу йилдан бошланиши керак.
Аввалроқ Мадхя-Прадеш штатидаги Бандхавгар миллий боғида олимлар кўплаб сунъий сув ҳавзалари ва ёши икки минг йилгача бўлган бошқа артефактларни топгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)