Тошкент шаҳрида 12 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президентлигига муддатидан илгари сайловда ЎзЛиДеПнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилишда партия номидан Шавкат Мирзиёев номзодини президентлик сайловларига таклиф этиш лозимлиги таъкидланди. Партия сиёсий кенгаши аъзолари номзодни президентликка кўрсатиш масаласини навбатдаги партия сезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Мажлис якунида ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши томонидан сайлов қонунчилигида белгиланган муддатларда Марказий сайлов комиссиясига партиянинг сайловдаги иштироки билан боғлиқ ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тақдим қилиш, жойларда партия съездига делегатларни сайлаш юзасидан ЎзЛиДеП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари конференцияларини ўтказиш ва бошқа зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Изоҳ (0)