Тошкент шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, ИИББ ва солиқ бошқармаси пойтахтлик ота-оналарга мурожаат қилди.
Мурожаатда ота-оналардан фарзандига эътиборли бўлиш, кунига 10 дақиқа бўлса ҳам уларга вақт ажратиш сўралган. Шунингдек, шаҳар “тўртлиги” фарзандлари келгусида жамият учун зарур шахс бўлиб етиши учун ота-оналик вазифасини бажаришда ҳамиша уларга екладош эканлиги айтилган.
“Фарзандларингиз келажакда комил инсон бўлиб етишиши ҳамда оила, жамият ва давлатнинг мустаҳкам устуни бўлиши учун сизнинг ва барчамизнинг эътиборимиз ҳамда ёрдамимиз ўта муҳим”, — дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)