“Ўргимчак одам” фильмидаги минглаб махсус эффектлар ишлатилган жанг саҳнасини суратга олиш учун шунча вақт керак бўлди деб ўйлашингиз мумкин, бироқ ундай эмас. Биринчи фильмнинг энг қийин саҳнаси овқатланиш хонасидан ҳеч бир талофатсиз ўтиб олиш саҳнаси бўлган. Тоби Магуайр бу ишни бажариши учун жуда кўп терлаши керак эди.
Сюжет оддий: Питер Паркер коллеж кафесида севгилиси Мери Жейнни қутқариб қолади. Қиз бехосдан сирпанади, тушлиги осмонга учиб кетади, суперқаҳрамон тез ҳаракат қилиб, бир қўли билан севгилисини, иккинчи қўли билан овқат идишини ушлайди.
Лойиҳа режиссёри Сем Рейми бу саҳнани графикасиз бажариш мумкин, деган қарорга келди. У бу ишнинг уддасидан чиқди. Ушбу саҳнанинг суратга олиш жараёнлари 16 соат давом этди ва 156 та дубль олинди. Трюкни бажариш учун кичик ҳийла-найрангга мурожаат қилиш керак эди — Тобининг қўлларида нарсалар яхшироқ ёпишиши учун ёпишқоқ, рангсиз материал бор эди. Акс ҳолда, ҳамма нарса актёрга ва унинг эпчиллигига боғлиқ бўларди.
Sony компанияси фильмни ишлаб чиқариш жараёнида саҳнани кесиб ташламоқчи эди, бироқ Рейми уни ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Бу саҳна энг кўп муҳокама қилинганларидан бирига айланганида, ишлаб чиқарувчилар ҳайрон қолди.
Изоҳ (0)