• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «30 миллиондан ортиқ халқ учун бир-икки болалар ёзувчиси борлиги — фожиа». Ёзувчи Саъдулло Қуронов билан суҳбат

    Ўзбек болалар адабиёти деганда кўз олдимизга Анвар Обиджон, Худойберди Тўхтабоев ва яна бир қанча ижодкорлар келади. Лекин негадир янги авлод ҳақида гапирганда ёки улардан кейин ёзилган асарлар хусусида сўз кетганда қандайдир манзарани тасаввур этишимиз қийин. Хўш, бугунги ўзбек болалар адабиёти қандай аҳволда? Нималар бўлмоқда? Қандай асарлар ёзилмоқда? Шулар ҳақида батафсил болалар ёзувчиси Саъдулло Қуронов билан суҳбатлашамиз.

    — Шу йилгача сизни иккита китобингиз билан танидик. Аввал «Галактикада бир кун», орадан ҳеч қанча ўтмай «Коинот жавоҳири» чоп этилди. Ижобий фикрлар танқиддан кўра кўпроқ бўлди. Ўзбек болалар адабиётида негадир тескари ҳолат – кўнгил тўлмайдиган томонлар кўп. Бизда чинданам болаларга атаб китоб ёзилмаяптими ёки Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджондан кейин занжир ҳалқаси узилдими?

    — Болалар адабиёти ҳақида гаплашар эканмиз, муаммонинг кенг тармоқли экани, бир-бири билан узвий боғлиқлигини унутмаслик керак. Муаммо комплексли тарзда шишиб келган. Болаларга яхши асарлар йўқдек, ота-оналар китоб танлашга қийналаётгандек, деб айтдингиз. Бунинг икки тарафи бор: ҳақиқатда яхши китоблар кам. Иккинчи тарафдан, ўқиш маданиятининг оммавий тарзда сустлашиб кетгани ҳам сабаб. Яхши китобларни олишга рағбатни ўлдирган ва ҳозир ҳам шундай. Муаммо ўқувчи ва биз ижодкорлар томондан тенг келиб қоляпти.

    Ўзим ҳам шуни синаб кўриш учун китоб бозорига бордим. Муаммо нимадалигини билиш учун болаларим билан айландим. Бир неча соат бозор кезиб, атиги 3-4 та китоб сотиб ололдим, холос.

    Китоб дўконларига кирсак, эртак китоблар шу қадар кўпки, саноғи йўқ. Энг ажабланарлиси, ўша эртакларнинг манбаси йўқ. Халқ эртагими, муаллиф ёзганми, кимдир тўқидими — билиб бўлмайди. На мазмун, на савия, тили бор. Китоб ноширликдаги муаммолар билан боғлиқ.

    Айтмоқчи бўлганим, муаммолар тармоқлашиб кетган ва бир нуқтада йиғилиб, ўзбек болалар адабиётининг таназзулига асос бўляпти.

    — Демак, болаларга китоб ёзилмаяпти, чоп этилмаяпти, дейишимиз ҳам нотўғри экан-да?

    — Нотўғри. Ўқилмаяпти, дейишимиз ҳам нотўғри. Лекин ҳаммасида муайян даражада ҳақиқат ҳам бор.

    Таълимда ўқиб тушуниш кўникмаси деган малака бор. Бу ҳар бир болада, саводли инсонда шаклланиши керак бўлган кўникма. Муаммонинг яна бир учи – амалдаги дарсликларимиз боланинг ўқиб тушуниш малакасини шакллантиришга гўёки қаратилмагандек туюлади. Ўқиш техникасига урғу бердик шу чоққача. Оддий баҳолашдаям боланинг тезлигини ўлчовга солдик. Боланинг ўқиб тушунгани, англагани, мулоҳаза юритганини баҳоламаймиз.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Бизда таълим ёдлашга асосланди-да. Тилда бўладими, бошланғич синфлардами, биз кўпроқ муаллифнинг биографияси билан танишдик, эътиборни шунга қаратдик. Берилган асарни тушуниш, эстетик завқ олиш, китобнинг ҳаётий-ижтимоий аҳамиятини ҳис қилишга дарсликларда унча эътибор бермаганмиз.

    Бунда ким айбдор? Тизим, давлат тест маркази дейишимиз мумкин.

    Адабиёт фанининг мақсади, ўқувчида тафаккурни уйғотиш, бадиий дид, ижодкорликни шакллантиришдир.

    Биз фандан эгаллаш мумкин бўлган кўникмаларни ижтимоий ҳаётга, инсоннинг маънавий баркамоллигига йўналтирсак эди, балки, ўқувчилик маданияти ҳам шаклланган бўларди, деб ўйлайман.

    — Боланинг бадиий тафаккури, дидини шакллантиришда унинг маълум ёшга етишини кутишимиз нотўғри экан. Келинг, шу ҳақида гаплашсак.

    — Динара Мўминова деган ёзувчи аёл бор. У кишининг яқинда «Қуёшнинг сеҳрли ботиши» деган китоби чиқди. Шу аёл Facebook’да қизиқ-қизиқ мақолалар жойлайди. Яқинда бир постига кўзим тушди. Хорижлик тадқиқотчиларнинг аниқлашича, болада бадиий асарни ҳис қилиш, қаҳрамонларни таниш ва ажрата олиш қобилияти 5-6 ойлигида бошланаркан.

    Хорижда бир жанр шаклланган. Расмли китоб. Айнан таржимаси шундай. Бу иллюстрацияли, ичида расмлари бор китоб ҳам эмас. Расмнинг ўзи матннинг бир бўлагига айланган. Катта варақда битта сурат «сўзлайди» матн билан бирга. Бу айнан 0+, 3+ категорияли болаларга мўлжалланган бўлади.

    Болани муайян қоидалар билан нимагадир ўргатишимиз шарт эмас. У интуитив равишда ўрганади ҳаммасини.

    Тизимлилик ёш категорияси билан боғлиқ. Хорижда боланинг ҳатто қайси сўзни қайси ёшда тушунишини кўрсатадиган дастурлар бор. Ҳисоб-китоби бор. Бизда бунинг иложи йўқ. Нашриётлар муҳаррир ёки ёзувчининг субъектив қарашига кўра ёш чегарасини белгилайди.

    Тизимни йўлга қўйишда илмга суянишимиз керак. Бир вақтнинг ўзида болалар адабиётидаги муаммо – катталар муаммоси, тилшунослар, адабиётшунослар, ноширлар, ёзувчи, психолог, иллюстраторларнинг масаласидир.

    — Кўпчилик болалар учун ёзиш осонроқ катталар нисбатан, деб ўйлайди. Ваҳоланки, бу юз марталаб қийин, машаққатли иш. Бола сиз-у мендан ақлли, сезгир ва зукко бўлади. Шундай эмасми?

    — Ҳар нарсанинг асоси – ижодкорликда. Математик ҳам, муҳандис ҳам ижодкор бўлиши мумкин. Буни кенг маънода қўллаяпман.

    Бола учун ёзилган асарда энг муҳим омил нима, дейишса «матн, тил» деган бўлардим. Тил шундай бўлиши керакки, агар сиз матнни боланинг ёшига мос сўзлардан фойдаланиб, самимий ёзсангиз, матнингизни тишга тегадиган баёндан холи қилиб тасвирласангиз, бола китобингизни ёқтирмаслиги мумкин, лекин охиригача ўқийди. У аввало тушуниб олиши керак. Воқеалар қаерга кетаётганини англаб олсагина, завқланиб ўқийди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Болалар ёзувчисини қийнаши керак бўлган нарса – масъулият. У ёзяпти, лекин болалар ўқимаяптими, ёзмаслиги керак. Асарингиз эътироф этилмади, ўрни, ўқувчисини топмадими, майли. Катталар учун ёзавер, болани алдама. Инсофли бўл! Адашиб, асарингни ўқиб қолса, оқибати ёмон бўлади. Бадиий дидини ўлдиришдан бошқага ярамайди. Агар бошқа асар ўқимаса, жуда даҳшатли.

    Болага асар ёзаётган ижодкор «Капалак эффекти»ни унутмаслиги керак. Яъни Австралиядаги капалакнинг битта қанот қоқиши Жанубий Америкада торнадоларни келтириб чиқариши мумкин. Шахсан ўзим севги-муҳаббат каби мавзуларни китобимга киритмайман. Катталар учун айрим деталларни қолдириш мумкин, лекин ҳаммасиниям эмас.

    Болаларга атаб ёзяпсизми, инсофли бўлинг!

    — Бугунги замон боласини эртак-чўпчак билан алдаш қийин. Замонавий воситалар ичида улғаяётган ўғил-қизни ҳайратлантира оладиган асарлар ёзиш талаб этилади энди. Лекин ёзувчиларимизнинг аксари аввал дидактика – панд-насиҳатни кўпинча олдга қўйишади. Тўғри, бу ҳаммасидан аввал керак. Ахлоқсизлик ҳар қандай номаъқулчиликнинг боши. Аммо давр талабини ҳам унутмаслик керак, менимча. Ёзилаётган асарда болага нимани ўргатиш муҳим ва қандай мавзуларда ёзиш керак, деб ўйлайсиз?

    — Дидактика деганингизда бир гапни айтай, бу бизнинг қон-қонимиз, тафаккуримизга сингиб бўлган ҳодиса. Шунчаки «яхши бўл, ёмон бўлма!» деган гапни айтиш бошқа, буни муайян қаҳрамонга юклаб, турли зиддият, воқеалар ривожида тушунтириш – ҳақиқий бадиий адабиёт. Асар шундай бўлсинки, бола салбий хислатлар нималигини китоб тугагач воқеалар оқимидан келиб чиқиб англасин.

    Бугун бутун дунёда фантастика жанри ривожланмоқда. Унинг турлари кўп – илмий-фантастика, фентези кабилар.

    Ўзим учун белгилаб олганман, балки фақат шу йўналишда ёзарман – илмга таяниб, муайян муаммони ўртага қўяман ва буни китоб қиламан.

    Ўтган асрларда Хитойда коммунистик партия энг чўққисига чиққан пайтда: «Фантастика болани ҳаётдан узоқлаштиради», деб бу жанрга муайян чекловлар қўйилади. Орадан вақт ўтиб, кузатишса, илм-фан, ишлаб чиқариш, тараққиётда Ғарб олдинда, Хитой тобора орқада қоляпти. Муаммони ўрганишган ва фантастика жанрини чеклашгани катта хато бўлганини тушуниб етишган. Шундан кейин Хитой махсус дастур тузиб, фантастикага алоҳида эътибор қаратади. Ҳозир Amazon’да энг кўп китоби сотиладиганлар хитойлик фантаст ёзувчиларникига тўғри келади.

    Илм-фан йўналишида инқилоб қилмоқчи бўлсак, мана шу жанрга эътибор қаратишимиз шарт.

    Саъдулла Қуронов билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Чарос Низомиддинова суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи — Илҳом Хурсаналиев.

    19.02.2022, 13:36   Изоҳ (0)   67389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.