• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Турли сабабларга кўра машҳур роллардан воз кечган актёр ва актрисалар. Кейинчалик рад этганига қаттиқ афсусланганлар ҳам бор

    Баъзида таниқли режиссёрлар юлдузларни асосий ролларга таклиф қилишади, лекин улар рад этишади. Ёки санъаткорлар бир рол кастингидан ўтади, аммо бошқа ролга эга бўлишади. Кўпчилик кино ихлосмандлари фильм бошқа актёрлар иштирокида бўлганда, қандай кўринишга эга бўларди, деган савол туғилади.

    Жеймс Франко Ўргимчак одамни ўйнашни хоҳлайди, лекин Гарри Осборн ролини олади

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Тоби Магуайр

    Суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмларда кўпинча қаҳрамон роли учун имтиҳондан ўтган актёрга ёвуз одам роли берилади: Том Хидлстон Тор роли учун имтиҳондан ўтади, лекин Локи бўлади, Хит Лежер Брюс Уэйн роли учун кўриб чиқилади, охир-оқибат Jokerга айланади. Худди шундай тақдир Питер Паркер роли учун синовдан ўтган ва унинг ўрнига Гарри Осборн ролини ўйнаш таклифини олган Жеймс Франкода ҳам қайталанди.

    Кейт Уинслет “Ошиқ Шекспир” фильмида суратга тушишдан бош тортади

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Гвинет Пелтроу

    “Титаник” муваффақиятидан сўнг Кейт Уинслетга фильмларда рол ўйнаш учун кўплаб таклифлар туша бошлайди. Хусусан, унга биринчи бўлиб “Ошиқ Шекспир” фильмидаги Виола ролини таклиф қилишади. Бироқ актриса буни рад этади, чунки у диққатини мустақил фильмларда иштирок этишга қаратмоқчи эди. Охир-оқибат рол Гвинет Пелтроуга насиб этади ва орзу қилган “Оскар” ҳайкалчасини олади.

    Киллиан Мерфи Кристофер Ноланнинг “Қора рицар” фильмида деярли Бетменга айланади

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Кристиан Бэйл

    Интервьюларидан бирида Киллиан Мерфи бош рол учун кастингдан деярли ўтганини айтади, бироқ у Кристиан Бэйлни енга олмайди. Шунга қарамай, Нолан Мерфининг истеъдодини эътиборсиз қолдирмайди ва уни трилогиянинг асосий антагонистларидан бири — Пугало ролни ўйнашга таклиф қилади.

    Николь Кидман Хью Грант билан “Ноттинг-Хилл”да суратга тушишни орзу қилган

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Жулия Робертс

    Николь Кидман “Ноттинг Хилл” романтик комедиясида бош ролни Хью Грант билан тандемда ўйнашни орзу қилганини тан олади. “Мен бу ролни ижро этишни жуда хоҳлардим. Аммо ўша пайтда унчалик танилмаган ва етарлича истеъдодли эмасдим”, — дейди Кидман.

    Мерил Стрип “Ширин орзулар”да кантри-қўшиқчи ролини ўйнашни хоҳлаган

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Жессика Ленг

    21 марта “Оскар”га номзод бўлган Мерил Стрип ҳамон баъзи фильмларни ўтказиб юборган деб ўйлайди. У режиссёр Карел Рейшанинг кантри-хонанда Паци Клайн ҳақидаги “Ширин орзулар” фильмида бош ролни ўйнамоқчи эди. Актриса вокалчининг мухлиси ва Карелнинг қадрдон дўсти эди. Бироқ режиссёр Жессика Ленгни энг яхши номзод сифатида танлайди. Бу роли учун Жессика “Оскар”га номзод бўлган.

    Жонни Депп бандлиги туфайли “Феррис Бюллер таътил олади”да ўйнай олмайди

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Метю Бродерик

    Кўп йиллар ўтиб ҳам, актёр Метю Бродерик кўплаб томошабинлар томонидан Феррис Бюллер билан ассоциация қилинади. Аммо дастлаб ушбу фильмда суратга тушиш таклиф қилинган Деппнинг ўша пайтда вақти бўлганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Аммо Деппнинг ўзи ҳамкасби аъло даражада ишлаганини таъкидлайди.

    Чедвик Боузмен “Галактика қўриқчилари” фильмидаги Дракс роли учун кастингдан ўтади, аммо унинг ўрнига Қора пантера ролини олади

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Дейв Батиста

    Ҳаёт қонунларидан бири шундай дейди: олдимизда бир эшик ёпилса, бошқаси очилади. Чедвик Боузмен билан ҳам шундай бўлади. Marvel Studios кастинг директори Сара Финн “Қора пантера” фильмида бош ролни ўйнаш вақти келганида уни чақиришини айтади.

    Мерилин Монро “Тиффанидаги нонушта” фильмидаги ролдан воз кечади

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Одри Хепберн

    Сюжет муаллифи Трумен Капот Мерилин Монрони Холли Голайтли ролига номзод деб ҳисоблаган. Шунга қарамай, Монро “Тиффанидаги нонушта”да ўйнашдан бош тортади. Гап шундаки, драматургия мураббийи Ли Страсберг бундай турмуш тарзини олиб борадиган қиз роли актрисанинг имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаган. Фильм охир-оқибат катта муваффақиятга эришади. Одри Хепберн Монронинг ўрнини эгаллайди ва “Олтин глобус”, “Энг яхши актриса” номинациясида “Оскар” номинацияларини олади, унинг образи афсонага айланади.

    Риз Уизерспун “Қичқириқ” фильмида Сидни Прескотт ролини ўйнашни хоҳламайди

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Нив Кемпбелл

    Ҳеч ким “Қичқириқ” бу қадар афсонага айланишини тасаввур ҳам қила олмасди. Фильм Сидни Прескотт қаҳрамонига қаратилган қўрқинчли сериянинг биринчи қисми эди. Агар Риз Уизерспун фильмнинг шу қадар машҳур бўлишини билганида эди, бош ролдан воз кечмаган бўларди — актриса қўрқинчли фильмда ўйнашни хоҳламайди. Нив Кемпбелл эса бош ролни ўйнайди ва машҳур бўлади.

    Бред Питт ижодий тафовутлар туфайли “Деярли машҳур” ролидан воз кечади

    Фото: AdMe

    Ўйнаган: Билли Крудап

    “Деярли машҳур” фильми режиссёри ва сценарий муаллифи Кемерон Кроунинг сўзларига кўра, рок юлдузи Расселл Ҳаммонд роли дастлаб Бред Питт учун ёзилган. Актёр дастлаб суратга олишга қизиққан ва ҳаттоки бир нечта репетицияларда қатнашган, бироқ кейинчалик ижодий келишмовчиликлар туфайли лойиҳани тарк этишга мажбур бўлган. Рол охир-оқибат Билли Крудапга насиб қилади

    30.04.2023, 09:55   Изоҳ (0)   10755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмларда режиссёрлар эътиборидан четда қолган қўпол хатолар (фото) 

    28.04.2023, 13:53

    Жуда қисқа муддатда суратга олинган бўлса-да, томошабинлар меҳрини қозонган фильмлар (видео)

    27.04.2023, 19:36

    Бир сўз айтмасдан фильм қаҳрамони ҳақидаги ҳақиқатни сўзлаб берувчи кийимлардаги кичик деталлар (фото)

    26.04.2023, 18:30

    Либос дизайнерлари фантазияларидан максимал даражада фойдаланган ҳолда костюмлар устида ишлаган фильмлар

    26.04.2023, 14:30

    Анимациялар фақат болалар учун эмаслигини исботлайдиган 10 та ажойиб мультфильм

    24.04.2023, 09:59

    “Форсаж-10” фильмининг янги трейлери намойиш этилди (видео)

    20.04.2023, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.