Ўзбекистон элчиси Баҳром Бабаев Польшанинг Халқаро муносабатлар маркази (CСМ) директори Малгожата Бониковска билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистонни Польшада сайёҳлик йўналиши сифатида танитиш ва поляк туристлари оқимини янада кўпайтириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқот институти, Марказий Осий халқаро институти ва бошқа таҳлил марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув натижасида жорий йил давомида Варшава ва Вистула университетларида “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ўтказиш, Халқаро муносабатлар маркази ва нуфузли ОАВда Янги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларга бағишланган материалларни эълон қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
Изоҳ (0)