Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида қизнинг суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Қўнғирот туманида яшовчи Э.А. (аёл) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан унинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қўнғирот туманида яшовчи 38 ёшли (эркак) Р.С. содир этгани аниқланди. Унга кўра, Р.С. Telegram мессенжерида нотаниш профил орқали Э.А.га расмларини жўнатиб, 5 000 000 сўм пул талаб қилган. Шунингдек, агар пулларни бермаса, суратларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини айтиб Э.А.ни қўрқитган.
Жиноят содир этган Р.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)