Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида эркак “Одноклассники”да танишган аёлнинг суратларини монтаж қилиб, тарқатиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, Самарқанд шаҳрида яшовчи аёл, 37 ёшли О.Х. “Одноклассники" ижтимоий тармоғидаги фотосуратлари махсус дастурлар орқали ишлов берилиб, шармандали ҳолатга келтирилгани ва номаълум шахс уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 500 АҚШ доллари пул талаб қилаётганини билдирган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Самарқанд шаҳрида яшовчи 37 ёшли У.Т. пулларни талаб қилаётгани аниқланиб, тезкор-тадбир давомида пулларни олиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

У содир этган қилмиши учун Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. Қонунга мувофиқ У.Т. томонидан содир этиган товламачилик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)