Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 26 апрель, чоршанба куни ўтказилди.
Г гуруҳида “Пахтакор” “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи бўлимда эса тошкентликлар ҳисобни очди. 87-дақиқада Драган Черан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Арал” эса “Дўстлик Тошкент”га қарши баҳс олиб борди. Учрашув “Арал”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Дамир Низанов, Зулпуқар Куанишбаев, Шаҳзод Туропов ва Тимур Усмоновлар гол урди. “Дўстлик” сафида Сардор Асатиллаев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ўзбекистон Кубоги
Гуруҳ босқичи, 1-тур
26 апрель, чоршанба
“Пахтакор” – “Сўғдиёна” 1:0
Гол: 1:0 — 87 Черан
“Арал” – “Дўстлик Тошкент” 4:1
Голлар: 1:0 — 28 Дамир Низанов, 2:0 — 32 Зулпуқар Куанишбаев, 3:0 — 39 Шаҳзод Туропов, 4:0 — 63 Тимур Усмонов, 4:1 — 75 Сардор Асатиллаев.
Изоҳ (0)