• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Остеопат маслаҳати: бош айланишидан қандай халос бўлиш мумкин?

    Замонавий инсоннинг яна бир муаммоси — бош айланиши. Бу нохуш ҳолатга деярли барча дуч келган, лекин бош айланганда нима қилиш кераклигини билиб олиш зарур.

    Нима учун бош айланади?

    Бош айланишининг энг кенг тарқалган сабаблари механикдир, аммо улар орасида қуйидагилар ҳам бўлиши мумкин:

    • Ички қулоқнинг яллиғланиш касалликлари, масалан, отит ёки лабиринтит.
    • Меньера касаллиги, бу ўрта қулоқдаги суюқлик миқдори ортиши билан боғлиқ.
    • Ўткир даврда бош суягининг шикастланиши — масалан, мия чайқалиши.
    • Қандли диабет, гипертония, алкоголизм, чекиш билан боғлиқ мия томирларининг шикастланиши.
    • Глюкоза даражасининг кескин пасайиши ва бошқа метаболик касалликлар билан кечадиган эндокрин касалликлар. Сурункали очлик сабабли қонда қанд даражаси пасайганда ҳам бош айланади.
    • Миядаги ўсмалар.

    Бош айланишининг бир нечта сабаблари бўлиши мумкин, аммо муаммони бутунлай ҳал қилиш учун биринчи навбатда невролог билан боғланиш керак.

    Бош айланишининг механик сабаблари

    Фото: Marie Claire

    Инсон танаси мувозанатини сақлаш мураккаб тизимдир, бунда асосий рол ички қулоқ ва мияча (серебеллум) томонидан тақсимланади. Улар фаолиятининг самарадорлиги вертебрал артерия шохлари орқали яхши артериал қон таъминотига боғлиқ.

    Кўп ҳолларда туғуруқ пайтида чақалоқ бош суягининг сиқилиши содир бўлади, бунинг оқибатида бош суяги силжийди. Бу бир қатор нохуш аломатларга олиб келади. Бундай силжишлар шунчалик аҳамиятсиздек туюладики, уларни дарҳол пайқаб бўлмайди. Ҳатто миллиметрнинг бир қисми силжиганида ҳам суяклар ҳаракатчанлигини йўқотади ва қон оқимини бузади. Бу туғуруқ травмаси дейилади.

    Бош суяги асосининг суяклари силжиганда, энг аввало, мувозанат органларини озиқлантирувчи умуртқали артериялар сиқилади. Артерия тораяди, бу қоннинг мияга етиб боришини қийинлаштиради. Оқибатда ички қулоқ ва серебеллумнинг функцияси бузилади. Шу сабабли кўплаб болалар транспортда нохуш ҳолатларга дуч келишади. Кўпинча бу боланинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ, аммо ҳаракат касаллиги жиддий аломатдир.

    Катталарда бош айланиши

    Бош айланиши, кўзолди қорайиши ва ҳушдан кетиш тана ҳолатини тўсатдан ўзгартиргандан сўнг, одам ётоқдан кескин равишда турганда пайдо бўлиши мумкин. Бошни эгиш ёки буришдан кейин ҳам жиддий бузилишлар бўлса. Буларнинг барчаси мияда қон оқими бузилишининг натижасидир.

    Фото: Marie Claire

    Бу туғма ва орттирилган травма ёки иккаласининг комбинацияси оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, бу оксипитал минтақанинг орттирилган шикастланиши бўлиб, у вертебрал артериялар ва бошнинг бошқа томирлари ишига салбий таъсир қилади. Шундай қилиб тез-тез бош айланиши мияда қон айланиши бузилганлигининг аломатидир.

    Бош айланиши даражаси бевосита шикастланишнинг оғирлигига (ва қон оқими бузилишининг даражасига ҳам) боғлиқ: кимдир камдан кам ҳолларда енгил бош айланишини ҳис қилади ва кимдир ўрнидан туролмай қолади.

    Бош айланишидан қандай қутулиш мумкин?

    Бош айланишининг сабабини билганингиздан сўнг, уни бартараф этиш лозим. Биринчи галда жароҳат оқибатларидан халос бўлинг ва бош суягининг суяклари ҳолатини тикланг, яъни остеопат билан жиддий шуғулланинг. Албатта, бу ҳолатда болаларга ёрдам бериш осон, чунки уларнинг организми ҳали тўлиқ шаклланишга улгурмаган. Бироқ катталар бу аломатга бефарқ қарамасликлари керак. Мия қон томирларининг бузилиши одатда хотира бузилиши билан бирга келади ва баъзида Альцгеймер касаллигидан олдин содир бўлади, чунки яхши хотира ва ақлий равшанлик бевосита қон айланишига боғлиқ.

    Уй шароитида ўзингизга қандай ёрдам бера оласиз?

    Фото: Marie Claire

    Координация машқлари

    Сиз энг оддий ҳаракатлардан бошлашингиз лозим: масалан, текис чизиқ бўйлаб юринг. Ёки тик турган ҳолатда бир оёғингизни тиззадан букиб, уни полдан кўтаринг. Тўғри ҳолатни сақлаб, бу позада иложи борича узоқроқ туринг. Кўзларингизни юминг, оёғингизни турли йўналишларда ҳаракатлантириш орқали вазифани мураккаблаштиришингиз мумкин.

    Ўйин фаолияти, копток билан машқлар

    Тўпдан фойдаланган ҳолда бажариладиган ҳар қандай машқлар: саватга тўп улоқтириш, волейбол ва баскетбол каби тўп ўйинлари, бир вақтнинг ўзида бир нечта тўпни улоқтириш ва бошқа кўплаб машқлар координацияни яхшилашга ёрдам беради. Бундай ўйинлардан мақсад — вестибуляр аппаратни машқ қилдиришдан иборат.

    26.04.2023, 11:30   Изоҳ (0)   5686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сувсизланиш, зўриқиш ва мигрен: сурункали бош оғриғи соғлиғингиз ҳақида нималар дея олади? 

    12.02.2023, 17:30

    Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айнишининг пайдо бўлиш сабаблари

    02.04.2023, 13:20

    Бош оғриғини мунтазам равишда бееътибор қолдирсангиз нима бўлади?

    07.04.2023, 10:30

    Нима учун тилла узук тақилган бармоқ қорайиб қолади: сабаб ва бартараф этиш чоралари

    25.04.2023, 11:49

    Рациондан чиқариб ташланг: қандли диабет хавфини оширадиган 4 хил одатий озиқ-овқат

    25.04.2023, 09:30

    Кўзлар қичишса, нима қилиш керак? Халқона даво чоралари

    24.04.2023, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.