Тошкентда ижарада яшаб келган 16 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлагани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, ҳодиса Юнусобод туманида 5 апрель куни содир бўлган. 9-синфда ўқувчи Х.М. 3-қаватда балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳат олган.
Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)