Фарғона шаҳрида 14 ёшли ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 14 ёшли қиз Д.К. ўгай отаси билан жанжаллашиб қолган. Бунинг оқибатида Фарғона шаҳри Тарона кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)