• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари ишлаб чиқилди

    Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланиб, 2023 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида белгиланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳужжатда қайд этилишича, балиқ овлаш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқлар сабабли табиий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларининг муҳофаза қилиниши устидан самарали назорат ўрнатиш имкониятлари чекланмоқда. Оқибатда сўнгги йилларда балиқ овлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бормоқда.

    Тақиқланган балиқ овлаш қуроли ва ашёларини йўқ қилиш борасида нормаларнинг мавжуд эмаслиги оқибатида такрорий ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари кўпаймоқда. Табиий сув ҳавзаларидан саноат миқёсида балиқ овлаш учун тўлов миқдори, ноқонуний балиқ овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш тартиблари ҳам мавжуд эмас.

    Шу сабабли Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларидан балиқ овлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, улардаги балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва браконьерлик ҳолатларининг олдини олиш учун соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш заруриятини вужудга келтирмоқда.

    Ҳужжатга кўра, балиқ овлаш жойларида балиқ тутиш воситалари ҳамда бошқа балиқ овлаш анжомлари ёки балиқ ови маҳсулоти билан бўлиш ҳам балиқ овлашга тенглаштирилади. Белгиланган тартибда ҳаваскорлик, спорт ва саноат мақсадида балиқ овлашга рухсат берилган Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзалари балиқ овлаш жойлари ҳисобланади.

    Қуйидагилар балиқ овлаш жойларига кирмайди:

    • қўриқхоналар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий маданий вазифаларни бажарувчи ерлар;
    • сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари;
    • чегара ҳудуди;
    • тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар ва бошқа балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги 500 метрли масофадаги муҳофаза ҳудуди;
    • кўлларни ўзаро ва дарё билан бирлаштирувчи ирмоқлар ва жилғалар, дарёлар ва каналлар қуйиладиган жойлардаги 500 метр масофадаги участкалар;
    • балиқ овлашга мораторий эълон қилинган ҳудудлар.

    Табиий сув ҳавзаларидан балиқ тутишга квоталар ҳар йили Фанлар академиясининг зоология институти билан келишган ҳолда Табиат ресурслари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

    Белгиланишича, балиқчилик хўжалиги ташкилотлари саноат мақсадида балиқ овлашга жалб қилган барча овлаш бригадалари томонидан кунлик овланган балиқларни белгиланган намунадаги балиқларни овлаш дафтарида қайд этишга мажбур.

    Балиқларни овлаш дафтари экология органларида рўйхатга олинади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади. Балиқларни овлаш дафтари, махсус тамғалар учун тўловлар балиқчилик хўжалиги томонидан молиялаштирилади.

    Балиқчилик хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳар бир бригадаси бўйича балиқларни овлаш дафтари йил якуни билан экология органларига қайтарилади ҳамда камида уч йил муддат давомида сақланади.

    Балиқчилик хўжалиги ташкилотлари бириктирилган сув ҳавзаси чегарасида тарози, видеофиксация билан жиҳозланган овланган балиқларни қабул қилиш пунктини ташкил этиши шарт. Қабул қилинган балиқлар ўлчовдан сўнг турларга ажратилиб, дарҳол балиқларни овлаш дафтари, юк хатида қайд этилади ва электрон шаклда “Эконазорат” ахборот тизимига киритилади.

    Саноат мақсадида балиқ овлашни самарали назорат қилиш мақсадида овланган балиқ миқдори ва турлари “Эконазорат” ахборот тизими орқали шаклланадиган ва солиқ органларига интеграцияланган электрон юк хати расмийлаштириш орқали реализация қилинади.

    Балиқчилик хўжалиги ташкилотларига табиий сув ҳавзаларидан саноат мақсадида балиқ овлаш учун квота (рухсатнома) ҳам Табиат ресурслари вазирлиги томонидан берилади.

    23.04.2023, 16:15   Изоҳ (0)   14852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда балиқчилик лойиҳалари учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади

    17.04.2023, 20:20

    Қозоғистонда 20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    23.04.2023, 15:05

    Ўзбекистонда бир ойда мингдан ортиқ янги қурилиш корхоналари ташкил этилди

    23.04.2023, 12:53

    Ўзбекистонда 24 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    23.04.2023, 12:10

    Silk Avia тижорий рейсларни йўлга қўяди

    23.04.2023, 11:18

    Сурхондарёда аёл бир неча аёллар томонидан “самосуд” қилингани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    23.04.2023, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.