Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1975 йилда туғилган ушбу фуқаро 20 апрель куни Атирау вилояти ИИБ Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга олинган.
Текширувлар давомида у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддаси 2-қисми (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан 20 йилдан бери халқаро қидирувда экани аниқланган.
Тинтув давомида 48 ёшли фуқаронинг вақтинча яшаётган уйидан тақиқланган диний китоблар ва дисклар топилган ва у ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)