Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 апрель куни Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, қардош халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
Шунингдек, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллаган эди.
Изоҳ (0)