• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради

    Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши “Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш. 2-босқич” лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Жаҳон банки мазкур лойиҳани амалга ошириш учун техник кўмак, илғор халқаро билимлар ва тажриба ҳамда 240 миллион доллар миқдорида молиялаштириш тақдим этади. Молиялаштириш Халқаро тараққиёт ассоциациясининг (ХТА) 150 миллион долларлик имтиёзли кредитини (сўндириш муддати 30 йил бўлиб, шундан беш йили имтиёзли давр) ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 90 миллион долларлик паст фоизли қарзини ўз ичига олади (сўндириш муддати 24,5 йил бўлиб, шундан 4,5 йили имтиёзли давр). Ушбу банклар Жаҳон банки гуруҳи таркибига киради.

    “Чорвачилик миллий иқтисодиётнинг асосий соҳаларидан биридир. Унинг ҳисобига Ўзбекистон ЯИМининг 13 фоизи, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг қарийб 50 фоизи тўғри келади. Ушбу соҳа қишлоқдаги уй хўжаликлари даромадларининг 45 фоиздан 67 фоизгача бўлган қисмини таъминлайди ва барча қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг қарийб 27 фоизини иш билан таъминлайди. Шу билан бирга, чорвачилик мамлакатдаги барча иссиқхона газлари эмиссиясининг 13 фоиздан ортиқ қисмининг ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари катта қисмининг манбаи ҳисобланади”.

    Қайд этилишича, ўтган ўттиз йилда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш кўпайган. Бироқ мисол учун, Россия, Туркия, Қозоғистон каби қўшни давлатлар билан солиштирганда соҳада маҳсулдорлик ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳали ҳам чорвачилик маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжни қондира олмаяпти. Прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб, агар кейинги ўзгаришлар юз бермаса, мамлакатда сут ва гўшт етиштириш ички эҳтиёжнинг мос равишда атиги 59 ва 52 фоизини қондиради.

    Ўзбекистонда кичик фермерлар (деҳқонлар) сони қарийб 4,8 миллион кишини ташкил этади. Деҳқон хўжаликларида чорвачиликнинг маҳсулдорлиги фермер хўжаликлари ва агрофирмаларга қараганда анча паст. Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги деҳқон хўжаликларида кунига ўртача 3 литр, фермер хўжаликларида 8 литр, агрофирмаларда 20 литр. Замонавий ишлаб чиқариш воситалари, ахборот, технологиялар ва молиядан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш имконини беради.

    “Янги лойиҳа ҳукуматга 2022—2026 йилларда Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш дастурини амалга оширишга ёрдам беради. Бу, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, маҳсулдорлик ва даромадларни ошириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг бозор, технологиялар ва молиядан фойдаланиш имкониятини яхшилаш, чорвачилик соҳасида экологик ва иқлим ўзгаришларига чидамли ишлаб чиқариш — сотиш занжирларини яратиш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга қаратилган”, — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

    Унинг сўзларига кўра, лойиҳа, шунингдек, юқумли касалликлар олдини олиш, аниқлаш, уларга жавоб чораларини кўриш ва даволаш мақсадида инсон, ҳайвонот дунёси ва экотизим саломатлиги ўртасидаги муносабатларни ҳисобга оладиган “Ягона саломатлик” концепциясининг мамлакатда кенг жорий этилишига хизмат қилади.

    Юқоридаги мақсадларга эришиш учун лойиҳа қуйидаги тадбирларни амалга оширишга кўмак беради:

    1) Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини ривожлантиришга инвестициялар. Ушбу йўналиш доирасидаги лойиҳа тадбирлари маҳсулдорликни, рақобатбардошликни, инклюзивликни (айниқса, деҳқонлар ва аёллар ўртасида) ва иқлим ўзгаришига барқарорликни ошириш учун маҳаллий чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга қулай муҳит яратиш мақсадида тегишли давлат институтлари фаолияти ва қонун ҳужжатларини яхшилашни ўз ичига олади.

    Лойиҳа Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг бошқарув салоҳиятини оширишга, шунингдек, унинг чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кўрсатилаётган хизматлари сифатини оширишга имкон беради. Хусусан, миллий ветеринария ахборот тизимини яратиш, лаборатория инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашади.

    Лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига турли хизматлар, жумладан, ветеринария хизматлари, чорва моллари зотини яхшилаш, иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш бўйича чорвачилик соҳасидаги ахборот-маслаҳат марказлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.

    Лойиҳа, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб чорвачилик соҳасидаги илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларга жалб қилинган давлат муассасалари салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади. Хусусан, мазкур муассаса ходимларининг малакасини ошириш, инфратузилмасини яхшилаш тадбирлари амалга оширилади.

    2) Бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга инвестициялар, ҳамда, чорвачилик маҳсулотларини сотиш бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш. Мазкур йўналиш доирасидаги лойиҳа фаолияти чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сотиш бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида янги бозорлар ва ишлаб чиқариш объектларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилишни ўз ичига олади.

    Лойиҳа аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хориждан жониворлар ва чорвачилик маҳсулотлари олиб кирилиши устидан назоратни яхшилашга кўмаклашади.

    Шунингдек, жониворларнинг келиб чиқишини идентификация қилиш, сертификатлаш ва аниқлашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

    3) Чорвачилик соҳасида экологик ва иқлим ўзгаришига чидамли ишлаб чиқариш — сотиш занжирларини ривожлантиришга инвестициялар. Мазкур йўналишдаги лойиҳа фаолияти чорвачилик ишлаб чиқарувчиларининг молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилади. Хусусан, ваколатли маҳаллий тижорат банклари уларга соддалаштирилган тартибда кредитлар бериш имкониятига эга бўлади. Улар чорвачилик соҳасида экологик бизнесини ривожлантиришга, корхоналар маҳсулдорлигини оширишга ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатувчи технологияларни сотиб олишга инвестиция қилиниши мумкин. Технологиялар чорвачилик ишлаб чиқарувчиларига иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш, ўзларининг ишлаб чиқариш жараёнлари доирасида табиий ва энергия ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш имконини беради.

    21.04.2023, 15:30   Изоҳ (0)   6527
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки Ўзбекистонда чорвачилик тармоғига 300 млн доллар имтиёзли кредит ажратди

    03.10.2022, 13:40

    Нукусда 3 нафар ходимнинг 50 млн сўм иш ҳақи ундириб берилди

    21.04.2023, 15:00

    Наманганда 3 кишини хорижга фоҳишалик учун юборишга уринган аёл қўлга олинди

    21.04.2023, 14:50

    Хитой компанияси Сирдарёда генетик марказ фаолиятини йўлга қўяди

    21.04.2023, 14:20

    Ўзбекистонда заргарлар, деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади

    21.04.2023, 12:35

    Наманганда фермер хўжалигига тегишли 35 сотихли узумзорни сотишга уринганлар қўлга олинди

    21.04.2023, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.