• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қандай озиқ-овқатлар қонни тозалайди: холестерин ҳақида ҳамма билиши керак бўлган фактлар

    Интернетда овқатланиш ёрдамида қонни холестерин бляшкаларидан тозалашингиз мумкин бўлган мақолалар сон-саноқсиз. Буни ҳақиқатан ҳам қилиш мумкинми ёки йўқлигини аниқлашга қарор қилдик, деб ёзади Wday нашри.

    Қандай маҳсулотлар холестерин бляшкаларидан тозалайди?

    Ҳеч қандай. Бундан ташқари, “тоза қон томирлар ва тоза қон” ибораси атеросклероз муаммолари ҳақида хабардорликнинг паст даражасини билдирувчи ғализ иборадир (бу шикастланган томирлар деворида холестерин бирикмалари пайдо бўладиган ҳолатнинг муқобил аталишидир).

    Умуман олганда, 21-асрда бундай саволни эшитиш ғалати, аммо даставвал иккита нарсани тушуниб олайлик: биринчидан, атеросклероз муаммоси бугунги кунда ҳақиқатан ҳам долзарб, чунки бу ҳолат бутун сайёрадаги ўлим сабаблари сифатида биринчи хавф гуруҳига киритилган; иккинчиси, бугунги кунда кўпчилик одамларда соғлом турмуш тарзи ва атроф-муҳитга дўстона муносабатда бўлиш талаби шаклланган. Шунинг учун улар дори-дармонлар ҳақида эмас, балки мева ва сабзавотлар ҳақида тез-тез сўрашлари тушунарли.

    Атеросклероз нима ва нега ҳамма холестериндан хавотирда?

    Атеросклероз — бу кислородга бой қонни орган ва тўқималарга олиб борадиган томирлар деворида ёғ, холестерин ва бошқа моддалардан ташкил топган бляшка пайдо бўладиган ҳолат. Вақт ўтиши билан бу бляшкалар артерияларни торайтириши ва улар орқали қоннинг ҳаракатланишини қийинлаштиради. Бу юрак ишемик касаллиги ва инфаркт, инсулт ёки периферик артериал касалликлар (масалан, гангрена) каби жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.

    Атеросклерозга баланд қон босими, холестериннинг юқори даражаси, чекиш ва ҳаракатсиз турмуш тарзи каби турли омиллар сабаб бўлади. 1987 йилда юқори холестериннинг ўзи эмас, балки LDL (паст зичликдаги липопротеинлар) — холестериннинг “ёмон” ёки “зарарли” қисми соғлиққа зиён экани исботланди. Бугунги кунда тиббиёт беморларда LDL даражасини пасайтиришга интилади.

    Хўш, сиз хоҳлаган нарсани ейишингиз мумкинми?

    Йўқ, агар мева, сабзавот ва дон контекстида гап кетганда ҳам. Муаммо шундаки, зарарли холестериннинг ўзи умр кўриш давомийлигини қисқартирадиган юзлаб омиллардан биридир. Мисол учун, кўп миқдорда қайта ишланган гўшт (колбаса, сосиска, дудланган гўшт) истеъмол қилиш нафақат LDL даражасининг кўпайиши, балки йўғон ичак саратони хавфи ортиши туфайли ҳам умр кўриш давомийлигини қисқартиради.

    Фото: Wday

    Углеводларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш вазн ортишига сабаб бўлади, оқибатда диабет ривожланади — бу ҳам умрни қисқартиради.

    Ўрта Ер денгизи диетаси — Ўрта Ер денгизи билан чегарадош Греция, Италия ва Испания каби мамлакатларда яшовчи одамларнинг анъанавий овқатланиш одатларига асосланган парҳез намунасидир. Ушбу парҳез мева ва сабзавотларни (кунига 300-400 грамм), тўлиқ дон, дуккаклилар, ёнғоқлар ва зайтун мойини, ўртача миқдорда денгиз балиқлари, парранда гўшти, сут маҳсулотлари ва қизил шаробни кўп истеъмол қилиш билан тавсифланади. Гўшт ва чуқур қайта ишланган маҳсулотлар (фастфудлар, тез тайёр бўладиган таомлар)нинг чекланган истеъмоли шулар жумласидандир.

    Албатта, озиқ-овқат умр кўриш давомийлигига таъсир қилади. Агар атеросклероз ва холестеринга қайтадиган бўлсак, бугунги кунда овқатланиш орқали умр кўриш давомийлигини яхшилашнинг тасдиқланган усули мавжуд — бу ўз диетангизни Ўрта Ер денгизи овқатланиш турига яқинлаштиришдир.

    Парҳез соғлиқ учун фойдали бўлиб, юрак хасталиклари, инсулт ва 2-тоифа диабет хавфини камайтиради, шунингдек, ақлий функцияни ва умр кўриш давомийлигини оширади. Бунинг сабаби ўсимликка асосланган клетчатка, соғлом ёғлар ва антиоксидантларнинг кўп истеъмол қилиниши ва кансерогенлар, шакар ва зарарли ёғларни чеклаш билан боғлиқ. Баъзи тадқиқотлар Ўрта Ер денгизи диетаси вазн йўқотиш ва соғлом ўртача вазнни сақлаш учун фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

    Аммо шуни таъкидлаш керакки, ушбу парҳез ҳамма учун мос келадиган усул эмас, у сизнинг шахсий устунликларингиз ва эҳтиёжларингизга мослаштирилган бўлиши керак ва даволанишга муқобил усул сифатида қаралмаслиги керак. Шу боис агар парҳез ёрдамида соғлиғингизни ва умр кўриш давомийлигини қандай узайтириш ҳақида саволларингиз бўлса, шифокорингизга мурожаат қилинг.

    Мавзуга доир:

    • Ҳар бир музлаткичда топилади: қандай озиқ-овқатлар инсулт хавфини камайтиради, қайсилари эса оширади?
    • Ширинликлар истеъмоли камайтирилганида юз терисида қандай ўзгаришлар содир бўлади? 
    • Инсулт ёки инфарктсиз ҳаёт учун ҳозирданоқ амал қилиш керак бўлган 7 та одат
    20.04.2023, 18:46   Изоҳ (0)   12082
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Синган юрак синдроми” нима ва нега бу хавфли касаллик саналади?

    20.04.2023, 13:37

    Эътиборсиз қолдириб бўлмайди: темир танқислиги ҳақида жиддий огоҳлантираётган аломатлар

    19.04.2023, 19:35

    Ҳар бир музлаткичда топилади: қандай озиқ-овқатлар инсулт хавфини камайтиради, қайсилари эса оширади?

    18.04.2023, 21:25

    D витамини ва терининг қариши: нималар тўғри-ю, қайси ёндашув хато эканини биласизми?

    18.04.2023, 14:26

    Крем ​​ва патчларсиз танадаги шишларни кетказадиган 11 та энг яхши ичимлик

    18.04.2023, 12:40

    Нима сабабдан узоқ умр кўриш учун қон босимини ўлчаб туриш керак? Кардиолог тушунтиради

    17.04.2023, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.