Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан то Кушонлар сулоласигача” номли янги кўргазма лойиҳасини тақдим этади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева хабар берди.

Унга кўра, археологик топилмаларга бағишланган ва эрамиздан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмида македониялик Искандар ҳукмронлигидан то милодий IV асрдаги Кушонлар ҳукмронлигининг охиригача бўлган даврни қамраб олувчи кўргазма икки масканда – Берлиндаги Жеймс Симон галереяси ва Янги музейида ташкил этилади.
Шунингдек, “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан то Кушонлар сулоласигача” кўргазмаси 2023 йилнинг 4 майидан 2024 йилнинг 14 январига қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)