Ўзбекистондаги ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Chongqing халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, Ўзбекистон маҳаллаларидаги 9 400 нафар ҳоким ёрдамчилари “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.
Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари 2023 йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар Chongqing халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)