Ўзбекистон ҳудудларида ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” ахборот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража; 21-22 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража; 21-22 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража; 21-22 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража; 21-22 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 21-22 апрелда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража; 21-22 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Изоҳ (0)