Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида 19 апрель куни поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/Risolat/nh.jpg)
Хабарга кўра, Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда. Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, 19 апрель санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Қайд этилишича, шу кунда поездлар ҳаракати Дўстлик—2-6-бекат оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент метрополитенининг 7-бекати бундан аввал ҳам, яъни 11 мартдан бошлаб 18 март кунига қадар саккиз кунга ёпилган эди.
Изоҳ (0)