• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Рол сабаб ҳомиламни қурбон қилганман” — олти ёшида отасидан айрилган, ўйинчоқ фабрикасида ишлаган ва тасодифан актриса бўлган Гулчеҳра Саъдуллаева 73 ёшда

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева бу йил 73 баҳорни қаршилади. Ўз даврининг энг машҳур ролларини ижро этган, минглаб йигитлар ҳаёлини ўғирлаган актрисанинг ҳам ҳаётда армонлари кўп. Хусусан унга ота меҳрини туйиш насиб этмаган. У кўплаб қийинчиликлар бадалига ёруғ кунларга етгани ҳақида тўлқинланиб гапиради.

    “Онам 28 ёшида бева қолган”

    Фото: Скрин

    — Жуда бахтли оилада тўнғич фарзанд бўлиб дунёга келганман. Мендан кейин Шоира синглим, ундан кейин укам Бахтиёр туғилган. Аммо ҳаётимиз бирдан қоронғилашди. Олти ёшга тўлганимда отам раҳматли вафот этди. Онам шўрлик эса уч бола билан 28 ёшида бевалик тўнини кийди. 
    Онам кун бўйи ишда бўларди, биз эса Олия бувим билан уйда қолардик. Ҳар куни уйимизга нотаниш аёллар  келиши эътиборимни тортарди. Онам ишдан қайтгач, “Нега уйга киритдингиз”, деб йиғларди. Бола эканман бунинг сабабини тушунмасдим. Кейин билсам нотаниш аёлларнинг бари совчилар экан. Аммо онам уларнинг ҳеч бирига розилик бермади. “Турмушга чиқмайман, ҳаётимни фарзандларимга бағишлайман”, деган гапларининг мағзини анча кеч тушундим, — дейди актриса Гулчеҳра Саъдуллаева.

    “Ўйинчоқ фабрикасида ишлаганман”

    Гулчеҳра Саъдуллаева болаликда тортинчоқ ва ниҳоятда уятчан қиз бўлган. Бу феъли учун онасидан кўп танбеҳ эшитган актриса нималарга қодирлигини исботлаш учун китобга меҳр қўяди. Китоб унинг нафақат илмини, балки нутқини ҳам ривожлантиради.

    Фото: Скрин

    — Онам раҳматли “Катта бўлганда ҳеч бир касбнинг этагидан тутолмайсан”, деган гапни кўп гапирарди. У инсон ниҳоятда меҳрибон бўлгани билан тарбиямизга жиддий эътибор берарди. Шу боисданми танбеҳларини ҳам кўнглимга оғир олмасдим, аксинча нималарга қодир эканлигимни исботлашга ҳаракат қилардим. Онам ўйинчоқ фабрикасида ишчи эди. Уч ойлик каникулда “Мен ҳам ишлайман”, деб фабрикага ишга қатнардим.  Олтинчи синфимдан бошлаб ёзги таътилни фабрикада ўтказганман. Онамга қўшилиб, қўғирчоқларга кўз-қош чизардим, — дейди актриса.

    “Онам журналист бўлишимни истаган”

    Гулчеҳра Саъдуллаеванинг онаси қизининг журналист бўлишини орзу қилади. Қиз эса журналистлик билан бирга тиббиёт соҳасига қизиқади. Аммо мактабдан театрга қилинган биргина саёҳат унинг касб танлаш ҳақидаги режаларини ўзгартириб юборади. У “Алишер Навоий” спектаклини кўриб, актриса бўлишга аҳд қилади. Албатта, бу унинг онаси ва бувисига маъқул келмайди. 

    Фото: Скрин

    — Онамга ёлғон гапирганим учун ҳалигача виждоним қийналади. Чунки онамга Ўзбекистон Миллий университетига ҳужжат топширяпман деб тўғри санъат олийгоҳига борганман. Ижодий имтиҳонлардан аъло баҳоларга ўтганимдан кейин иншо ёзишимиз керак эди. Иншо ёзганимиздан кейин имтиҳон олган доцент домламиз “Қиз аъло баҳоларга ўқиган экансан, абитуриентларнинг иншосини текшириб юбормайсанми?” деган. Хурсанд бўлиб, қизил ручкада хатоларни излаб ўтирсам эшик зарб билан очилиб, титраб онам кириб келган. “Уялмайсанми, сенга шунақа тарбия берганмидим”, деганида тамом бўлганман. Кейин билсам абитуриент қоғозим уйда қолиб кетган экан. Онам аввалига санъат олийгоҳида ўқишимга жиддий қаршилик қилган. Устозлар ўртага тушишганидан кейин рози бўлганди, — дейди актриса.

    “Тасодифан ролга тасдиқланганман”

    Гулчеҳра Саъдуллаевани чин маънода бахтли актриса дейиш мумкин. Чунки у барча актрисалар орзу қиладиган ролларни ҳали ўқиб, тажриба орттирмай туриб ижро этган.

    Фото: Скрин

    — Институтдаги дугонам телевидениеда кастинг бўлаётгани ҳақида айтиб қолган. Бир марта бўлса ҳам телевидениени кўрай деб унга ҳамроҳ бўлганман. Ўшанда туркман ёзувчисининг асари асосида 4 қисмли бадиий фильм суратга олинаётган экан. Тасодиф сабаб, ролга тасдиқланганман. У рол жуда машҳур бўлиб, одамлар оғзига тушган. Уни режиссёр Йўлдош Аъзамов ҳам кўриб “Шу қизни ҳам кастингга олиб келинглар”, дебди. Чунки у “Ўткан кунлар” фильмини суратга олишни режалаштириб юрган экан. Кастингга борсам биргина Зайнаб ролига 350 дан ортик номзод келибди. Водийдан сочлари узун, қошлари қалин, оппоқ қизлар келишганки, Абдулла Қодирий Зайнабни қандай тасвирлаган бўлса худди шундай. Мен эса Камолоннинг оддий қорамағиз қизиман. Хуллас, ҳамма қатори кастинг топширдим ва якунида ролга тасдиқланганимни айтишди. Шундай қувондим, уни сўз билан тасвирлаб беролмайман, — дейди актриса.

    “Режиссёрнинг талабини эшитиб йиғлаб юбордим”

    “Ўткан кунлар” фильмининг суратга олиш ишлари Шоҳимардонда бўлиб ўтган. Ёш ва тажрибасиз Гулчеҳра Саъдуллаева машҳурлар сабаб ўзини бошқа сайёрага тушгандек ҳис қилгани ва режиссёрнинг талабини эшитиб йиғлаб юборгани ҳақида айтиб берди.

    Фото: Скрин

    — Ҳақиқатан ҳам фильмдаги энг тажрибасиз актриса ўзим эдим. Овқат пайти ҳам лаганга қўл чўзмай, актрисалардан кўзимни узмасдим. Уларнинг гапиришидан тортиб, ўзини қандай тутиши ҳам менга қизиқ эди. Аммо бир саҳнада суратга тушишим жуда қийин кечган. Йўлдош Аъзамов Зайнаб Отабекни соғиниб, юзидан бўса олиши кераклигини айтган. Бувимнинг “Сен қиз боласан, юзимни ерга қаратмагин”, деган гаплари ёдимга тушиб бу саҳнада суратга тушмайман, деб оёқ тираб олганман. Режиссёрнинг жаҳли чиқиб “Сен актрисасан”, деганида “Йўқ оддий ишчи бўламан, аммо бундай қилмайман”, деб туриб олганман. Кейин Ўзбекойим ролини ижро этган актриса Марям Ёқубова “Майли кийимларингни ечиб менга бер, ўзим ўйнайман”, деган. Ролни қизғондимми билмадим, минг ҳижолат билан шу саҳнада суратга тушдим, — дейди актриса.

    “Зайнаб сабаб онамдан калтак еганман”

    Кадрда Зайнаб қиёфаси яна-да чиройли кўриниши учун режиссёр гримёрдан Гулчеҳра Саъдуллаеванинг қошларини тартибга келтиришни сўрайди. Аммо бу жараён актрисага жуда қимматга тушади. 

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva

    — Қошимни теришган, буни кўриб онамнинг шунақа жиғибийрони чиққанки асти қўяверасиз. Роса таъзиримни  еганман. Чунки онам ва бувим сочларимни кесишга, қош териб, пардоз қилишга йўл қўйишмасди, — дейди актриса.

    “Болаликда турмуш ўртоғимнинг мухлиси бўлганман”

    Гулчеҳра Саъдуллаева болаликдан турмуш ўртоғининг ижодига қизиққани, унга бир неча марта мактуб ёзиб, илк “учрашув”га ҳам ўзи таклиф қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Раҳматли турмуш ўртоғим жуда кўп қизларнинг кумери бўлган. Барча қизлар қатори мен ҳам унинг ижодига бефарқ эмасдим. Саккизинчи синфда синфдош қизлар йиғилиб, у кишига хат ёзадиган бўлдик. Ҳуснихатим чиройли бўлгани учун хатни мен ёздим. “Ижодингизни ҳурмат қиламиз”, деб бир неча марта хат ёзгандан кейин мактабда спектакл саҳналаштирадиган бўлдик. Қизларнинг хоҳишига кўра Лутфулла Саъдуллаевни спектаклга таклиф этадиган бўлдик. Тақдирнинг туҳфасини қарангки, иши кўп одам ҳам спектаклимизга келиб, айтилган вақтда мактабимизга келган, — дейди Гулчеҳра Саъдуллаева.

    “Ота-оналаримиз оила қуришимизга қарши бўлишган”

    Икки ёшнинг муҳаббат тарихи жуда қизиқ кечган. Аввалига куёвнинг отаси актрисани келин қилишни истамаган. Кейинчалик Гулчеҳра Саъдуллаеванинг онаси “Артистга берадиган қизим йўқ”, деб у юборган совчиларни қайтарган.

    — Қайнотам раҳматли жиддий, айтганини қиладиган одам бўлган. Аввалига мени келин қилишни истамаган. Кейин кўчада мени кўриб қолиб, “Уйлансанг ҳам фақат шу қизга уйланасан”, деган. Қайнонам совчиликка келганида эса онам рад жавобини берган. Уялиб онамга дилимдагиларни айтолмай қийналиб юрганимда бир гуруҳ театр актёрлари совчиликка келишган. Улар сабаб онам тўйимизга рози бўлган, — дейди актриса.

    “Турмуш ўртоғимдан тарсак еган кун”

    Ўн саккиз ёшида келинлик остонасига қадам қўйган Гулчеҳра Саъдуллаева болалик қилиқлари сабаб турмуш ўртоғидан тарсаки еганини кулиб эслайди.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva

    — Мен келин бўлганимда Туйғунбек исмли қайним 12 ёшлик бола эди. У билан худди ўртоқдек қадрдон эдик. Овқатланиб бўлгандан кейин идиш-товоқларни ювиб бирга волейболл ўйнардик. Бир куни қалин қор ёғди. Қайниларим билан чана учрагани чиқадиган бўлдик. У пайтлари Лутфулла Саъдуллаев тўйлардан жуда кеч қайтарди. Қайниларимга биров кўрса уят дейди десам “Акамнинг палтоси билан телпагини кийиб олинг”, дейишди. Улар айтгандек қилиб, қийқириб чана учаёцак турмуш ўртоғим келиб қолган ва чеккага олиб юзимга тарсаки туширган. Кейинчалик билсам у ўз укаларидан ҳам мени қизғонган экан, — дейди Гулчеҳра Саъдуллаева.

    “Рол сабаб ҳомиламни қурбон қилганман”

    Гулчеҳра Саъдуллаева санъатнинг ҳақиқий фидойиси бўлган. Ҳатто, у интервьюларининг бирида фидойилик сабаб ҳомиласидан айрилгани ва бунинг учун ҳалигача кечалари йиғлаб чиқиши ҳақида айтиб берганди.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva

    — “Ойгул ва Бахтиёр” спектаклида Ойгул ролини ижро этганман. Партнёрим турмуш ўртоғим эди. Премьера куни барча устоз санъаткорлар келишган, биз ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўшанда қорнимда 7 ойлик ҳомилам бор эди. Аммо бу ҳақида ҳеч кимга айтмагандим. Қаҳрамонимнинг эркакларга хос совутлари сабаб атрофдагилар ҳам бу ҳақида билишмаганди. Хуллас, Бахтиёр билан қилич тушадиган саҳнада оёғим тойиб қорним билан ерга йиқилганман. Бирдан тобим қочиб, парда туширилган. Театр раҳбари аҳволимни кўриб спектаклни тўхтатмоқчи бўлган. “Йўқ охиригача ўйнайман”, деб бир амаллаб ролни ижро этганман. Саҳна ёпилишига тез ёрдам машинаси келиб, туғруқхонага олиб боришган. Афсуски, зарб таъсирида ҳомилам нобуд бўлган экан. Чиройли қизалоғимга Ойгул деб исм қўйганмиз. Бу фидойилигим учун ўзимни кечирмайман. Кечалари йиғлаб чиққан пайтларим ҳам кўп бўлган. Рол учун боламни қурбон қилагнимдан афсусланаман, — дейди актриса. 

    Гулчеҳра Саъдуллаева нафақат ижоддан, балки шахсий ҳаётдан ҳам бахт топган инсонлардан бири. У Лутфулла Саъдуллаев билан ўзбек санъатидаги энг чиройли жуфтликлардан бири бўлди. Ҳозирда уч фарзанд ва ўндан ортиқ набира ва чевараларнинг севимли бувижонисига айланди.

    15.04.2023, 13:35   Изоҳ (0)   18182
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юбка кийган ротвейлер” — бир пайтлар британияликларнинг биринчи рақамли душмани бўлган Камилла Паркер-Боулз ҳақида нималарни биламиз?

    15.04.2023, 09:35

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Муқаддас Холиқова, Нилуфар Усмоновага аталган сюрприз, АҚШга бора олмайдиган “Миллион” 

    14.04.2023, 22:54

    “Фарҳод эгизагимдек эди”. Ширин дуэтни тарқатиш фикри қандай пайдо бўлгани ҳамда кейинги ижоди ҳақида (видео) 

    14.04.2023, 15:35

    Видео: Голливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер маҳалласидаги “яма”ни ўз ҳисобидан таъмирлади 

    13.04.2023, 19:45

    “Бир образда қолиб кетишни истамадим”. Нодирбек Ҳайитов Лўли тахаллусидан воз кечгани сабаби ҳақида (видео)

    13.04.2023, 17:45

    Хонанда Шакира ўғилларини таъқиб қилаётган журналистлардан шикоят қилди

    13.04.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди   

    Дунё | 22 июн, 20:44

    “Олтин тўп” учун асосий даъвогар номи ўзгарди — ТNТ Sports

    Спорт | 22 июн, 20:20

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    Дунё | 22 июн, 20:02

    Қозоғистонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор  

    Қозоғистон | 22 июн, 19:48

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    Дунё | 22 июн, 18:19

    “Қўшнилар” баҳси, бразилияликлар ҳиссаси ва йирик ҳисобдаги ғалаба: “Навбаҳор” ва “ОКМК” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 22 июн, 18:00

    Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга олинди

    Дунё | 22 июн, 17:31

    Ҳусийлар АҚШнинг Эронга ҳужуми сабаб урушга қўшилганини эълон қилди

    Дунё | 22 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.