Пентагоннинг интернетга сиздирилган махфий ҳужжатларидан бирида Россия президенти Владимир Путин кимётерапия олаётгани айтилган. Бу ҳақда Mirror хабар берди.
Ўтган ҳафтада АҚШ разведкасининг Украинадаги уруш бўйича маълумотларини ўзи ичига олган махфий ҳужжатлари интернетда тарқалиб кетди. Улар орасида Путин 5 март куни кимётерапия олишни режалаштиргани келтирилади.
Ҳужжатда юқори мартабали генерал Путин кимётерапия олаётган пайтда урушни “ташлаб кетиши” ёки атайлаб армияни мағлуб қилишни режалаштираётгани қайд этилган.
Россия раҳбари ортидаги мазкур ишда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов тургани тахмин қилинмоқда.
“Манбага кўра, Герасимов ҳужумга қарши бўлган; у Путинга Украина Қуролли кучларининг имкониятлари Россияникидан устун эканини маълум қилган ва агар ҳужум давом этса, Россия катта талафот кўришидан огоҳлантирган”, — дейилади хабарда.
Яна бир 53 саҳифалик ҳужжатда Россияда Кремлнинг амалдаги раҳбарини ағдариш учун қандайдир фитна ва давлат тўнтариши тайёрланаётгани айтилган.
Изоҳ (0)