• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Қизиқчи Нодирбек Ҳайитов 13 та ижара уйда яшагани, театрда хор бўлгани ва мардикорлик қилгани ҳақида (видео)

    Қизиқчи Нодирбек Ҳайитов “Дарё” интернет нашрига интервью берди. Суҳбат давомида у ҳаётидаги энг машаққатли кунларни оила қургач бошидан кечиргани, қисқа муддатда 13 та ижара уйга кўчиб ўтгани ва бошидан ўтказган молиявий қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди.

    — Оила қурганимдан кейин жуда қийин кунларни бошдан ўтказганман. Талабаликда ҳам молиявий қийинчиликларга кўп учраганман. Аммо у пайтда қорнимни тўйдиришдан бошқа ташвишим йўқ эди. Оила қургач, барибир эркак кишининг масъулияти икки ҳисса ошар экан. У пайтлари театрда ишлардим. Маошим театрга қатнашга етарди холос. У пайтлари ҳам тўйларда бошловчилик қилардим, аммо ойда бир таклиф тушганда ҳам театрдаги ишим хизматга боришимга ҳалал берарди. 
    10-15 кун вилоят бўйлаб гастрол сафарларига жўнатишарди. Кунлик харажатлар учун бериладиган пул бир марта овқатланишга ҳам етмасди. Энг қизиғи, театрдаги иш сабаб гастролга бориб, унинг ўзига қарз тўлардик. 2008 йили бу йилгидек аномал совуқ бўлган. Жиззахга гастролга борганимизда “Ўзбекистон” меҳмонхонасига олиб боришди. Ишонинг у ерда одам яшаши учун ҳеч қандай шароит йўқ эди. Иссиқ сув, газ ёки светни қўя туринг, деразаларга ўзимиз целлофан тутишимизга тўғри келган. 

    Фото: “Дарё”

    Ойлик камлигидан барча актёрлар тўйга боришга ҳаракат қиларди. Аммо бу устозларга ёқмасди. “Аввалги санъаткорлар фидойи бўлган”, деб танбеҳ беришарди. Аммо уларнинг ҳеч бири олаётган ойлигимиз кундалик харажатларимизга етмаётгани, биз билан бирга оиламиз ҳам қийналаётгани билан қизиқишмасди. 
    Шундай кунлар келганки, келажагимни санъатда кўролмай Россияга ишлагани кетмоқчи бўлганман. Ҳатто, тушкунликка тушиб қолганимда аёлим “Мардикорликка бўлса ҳам чиқинг, меҳнатнинг айби йўқ-ку”, деган. Ҳеч эсимдан чиқмайди аёлим ҳомиладорлик пайтида рўзғорга ёрдам қилай деб бир нечта дўконга бориб фаррошлик қилмоқчи бўлган, — дейди сўз устаси Нодирбек Ҳайитов.

    Ижодкор ижара уйда яшагани ва аёлининг ёрдами билан кредитга имтиёзли уй олган ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Бир ярим йилда 13 та ижара уйга кўчиб ўтганмиз. Бекалик, бузиладиган уйларда ҳам яшашимизга тўғри келган. Арзонроқ уй учраб қолса ёки пулини тўлашга қийналсак секингина яна ижара уйга кўчиб ўтардик. Оилали бўлгандан кейин ҳар хил рўзғор буюмлари керак бўлар экан. Аёлим билан у ердан бу ерга кўчавериб қийналиб кетгандик. Яхши ҳамки отам ўша пайтда ҳужжатларнинг ортидан юриб Тошкент “прописка”сини тўғирлаган экан. У пайтларда Тошкентда рўйхатда туриш жуда қийин ва қимматга баҳоланадиган жараён эди. Менинг “пропискам” ва аёлимнинг “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори бўлгани қўл келиб, имтиёзли уй олишга муваффақ бўлдик. Аммо уни олишимиз ҳам осон кечмаган. Уй олиш учун тўйдан роппа-роса 3 ой олдин никоҳдан ўтиб олганмиз. Энг қизиғи бу ҳақда аёлимнинг оила аъзолари билишмасди. Ҳозир ўйлаб қўрқиб кетаман, қайси юрак билан қиз болани тўйсиз никоҳимга олганман, дейман. Битта фарзандимиз билан янги уйга кўчиб ўтганимизда биздан бахтли одам йўқ эди. Кредитга олинган кичик уйимиз ҳам кўзимизга қаср бўлиб кўринган, — дейди Нодирбек Ҳайитов.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube’даги “Daryo Lifestyle” каналида томоша қилишингиз мумкин.

    12.04.2023, 10:35   Изоҳ (0)   21458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ажойиб ижроси билан ҳамкасбларидан устун турса-да, ҳанузгача нуфузли кино мукофотларга лойиқ кўрилмаган актёр ва актрисалар (фото)

    11.04.2023, 20:55

    Ҳам ота, ҳам она: фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    11.04.2023, 17:25

    “Унинг учун пул биринчи ўринда эди”. Хонанда Азиза “Жоним” гуруҳининг тарқалишига Шаҳзода сабабчи экани ҳамда узоқ вақт “запрет”да бўлгани ҳақида

    11.04.2023, 11:35

    Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас ота-она бўлиш қандай ҳиссиёт эканлиги ҳақида гапириб берди

    10.04.2023, 19:55

    “Ҳамкасбларим мен билан сўрашмай қўйган пайтлари ҳам бўлди”. Озода Нурсаидова 13 йил давомида “запрет”да бўлгани ҳақида (видео)

    10.04.2023, 15:39

    Голливуд юлдузи Бред Питт ёлғиз пенсионерга ўз уйида текин яшашга рухсат берди

    10.04.2023, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.