• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Унинг учун пул биринчи ўринда эди”. Хонанда Азиза “Жоним” гуруҳининг тарқалишига Шаҳзода сабабчи экани ҳамда узоқ вақт “запрет”да бўлгани ҳақида

    Собиқ “Жоним” гуруҳи хонандаси Азиза Насриддинова YouTube’нинг “Нозим Толипов” каналига берган интервьюсида ҳаётидаги энг оғриқли нуқталар ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, гуруҳ тарқалишига Шаҳзода сабабчи бўлгани, ижодий тақиқ қўйишгани ва шундан кейин Россияга бориб ошпазлик қилишга мажбур бўлгани ҳақида гапирди. 

    Фото:  Instagram / @aziza_jonimofficial

    — Ижодимни анча эрта 7 ёшимдан бошлаганман. “Пахтаой” гуруҳи билан кўплаб халқаро танлов ва фестивалларда иштирок этганман. Вагиф Зокиров билан бирга ижод қилардик. Хусусан Шаҳзода билан танишишимга ҳам у сабабчи бўлган. Яъни Шаҳзода унинг турмуш ўртоғи билан синфдош дугона бўлган. Мен Вагиф Зокировнинг уйига репитиция қилиш учун борганимда, у гуруҳ тузиш таклифини берган. Вагифнинг таклифидан ҳайрон бўлиб ким билан гуруҳ тузамиз деганимда Нателла ва Зилолани айтган. “Гуруҳ тузиш менга керакми йўқми” деб анча иккиланганман. Кейин майли керакдир деб рози бўлганман. Нателла Вагифнинг аёли эди, у оранжировка учун пул тўламасди, асосий ҳаражатларни эса мен қоплаганман. Зилола Мусаеванинг онаси ҳам унга пул масаласида ёрдам берган. Хуллас, “Жоним” гуруҳининг қўшиқларини ўз пулимиз эвазига яратганмиз. “Тарона рекордс”дан умуман ёрдам олмаганмиз. У фақатгина кассета, концерт ва радиода қўшиқларимиз бериб борилишига ёрдам беришган. У пайтда санъаткорлар анча кам эди. Ким яхши қўшиқ яраца, клипсиз ҳам машҳурликка эришиш мумкин эди. 2000 йил “Тарона тақдимоти”да “Ўтиб кетади” қўшиғи билан саҳнага чиққанмиз. Аслида гуруҳ номи ҳам продюссерлик компаниясига тегишли эмас. Бу номли Вагиф Зокиров қўйган, — дейди хонанда Азиза Насриддинова.

    Хонанда гуруҳнинг тарқатилиши унга оғир зарба бўлгани, ўз қўшиқларини куйлашдан маҳрум этилгани ҳақида  гапириб ўтди.

    Фото:  Instagram / @aziza_jonimofficial

    — Гуруҳнинг тарқатилишига Зилола Мусаева сабабчи бўлган. “Қарама кўзларимга” қўшиғи “ҳит” бўлганидан кейин 2001 йилнинг 1 январь куни бир дугонам қўнғироқ қилиб “Тинчликми? Нега бундай қилаяпсан? Таниқли гуруҳ бўлганди-ку” деб сўраган. Кейин билсам улар радиога яккахон хонанда бўлиб гуруҳни тарк этганим ҳақида интервью беришган экан. Бу хабарни эшитиб “шок” ҳолатига тушдим. Бунинг сабабини сўрасам кулиб “Бу ҳаёт” деб жавоб беришган. У пайтлари ёш қиз эдим, шартномани аниқ ўқимай қўл қўйганман. Хуллас, гуруҳнинг барча муаллиф қўшиқлари, номи компанияга тегишли деган банди бор экан. “Аҳир қўшиқларнинг яратилишига пулни мен тикканман-ку”, деб сўраганимда “Бу ҳаёт”, деб кулиб жавоб беришган. 

    Тўғри тушунаман, продюссерлик компаниялари истеъдодли бўлган хонандаларга пул тикади, шу орқали фойда олади. Зиёда, Ойбек Нигора, “Божалар” ҳам продюссерлик компанияси орқали “кўтарилишган”. Аммо шартнома муддати тугагач, қўшиқ, клип ва саҳна либослари ҳам уларнинг ўзида қолган. Мана бу ҳақиқий мардлик. Бизда эса ҳамма нарсани ўзларида олиб қолиб, қўпол қилиб айтганда ялонғоч ҳайдаб солишган. Ўз пулим эвазига яратилган қўшиқларни ҳам айтиш ҳуқуқидан маҳрум қилишди. “Айтсанг жарима тўлайсан”, дейишганидан кейин жуда ёмон аҳволга тушганман. 
    “Жоним” гуруҳидан кейин иккита альбом ёздим. Аммо уларни оммага чиқариш имкони бўлмади. “Нега ишламагансиз, қўшиқларингизни эшитмаганмиз”, деб кўп сўрашади. Ҳамма ерга “запрет” қўйишганидан кейин қандай қилиб ишлайман. Шоира Отабекова ва “Сетора” гуруҳи ҳам худди шундай вазиятга тушган.
    Мана шу воқеадан кейин 3-4 ой ўзимга келолмай, кўчага ҳам чиқмай қўйдим. Шу вазиятда бастакор Шаҳнознинг ёрдами катта бўлди. Ичимдаги дардларим асосида қўшиқлар яратиб берди. 
    Ўша вазиятда концерт ёки радиога борсам “Узр, сизни чиқаролмаймиз, ишдан кетгимиз келмаяпти”, деб тушунтиришади. Лицензия бор, қўшиқ бор ва оммага чиқишга рухсат бўлмаган, — дейди хонанда Азиза Насриддинова.

    Хонанда Шаҳзода билан танишганида у оддий қиз бўлгани ва кейинчалик бирдан ўзгариб кетгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото:  Instagram / @aziza_jonimofficial

    — Шаҳзода билан танишганимда у оддий, ҳеч нарсаси йўқ қиз эди. У ўша пайтда Фарғонадан энди Тошкентга келганди. Бошида биз унга анчагина ёрдам берганмиз. Кийим-кечакдан опаси ёрдам қилганди. “Кўрмаганнинг кўргани қурсин” деб бекорга айтишмас экан. У учун пул биринчи ўринда бўлиб қолди. Ўзининг мақсадига етди. Шаҳзода танлаган йўл билан ижод қилишни тасаввур қилолмайман. Ҳар бир инсоннинг ўз йўли бор. Мен озод инсон бўлишни, ярим кечаси соат 1-2 да қўнғироқ қилиб “Фалон жойга бориб қўшиқ айт” дейишларини ҳазм қилолмайман, — дейди хонанда.

    Азиза Насриддинова тақиқларга учрагач, Россияга бориб ошпазлик қилишга мажбур бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото:  Instagram / @aziza_jonimofficial

    — Баъзи инсонлар бундай вазиятда тушкунликка тушиб, синиб қолишади. Мен эса қизларим учун ҳам ўзимни қўлга олдим. Яширмайман, ошпазлик бўйича ўқиб, Россиядаги ресторанда ҳам ишлаганман. У ерда ҳам таниб, нега бундай иш қилаётганимни кўп сўрашарди. Ундан кейин шифтга ойна ёки пластмасга гул туширишни ҳам ўрганганман. Ҳозир ҳам овқат тайёрлаш, қандолатчилик билан шуғулланиш қўлимдан келади. Ундан кейин икки йил банкда ишладим. Ҳозир моддий аҳволимиз анча яхшиланган. Онам катта ёшга кирган бўлса-да, ҳалигача ишлайди. У иқтисод фанлари бўйича профессор, катта қизим эса блогерлик билан шуғулланяпти. Хуллас, уччаламиз топган пулимизни бир ерга жамғариб яшаб келяпмиз, — дейди хонанда.

    Эслатиб ўтамиз, “Жоним” гуруҳи 1999 йилда ташкил топган. Азиза Насриддинова гуруҳдан кетгач, ўрнини Нателла эгаллайди. 2001 йили гуруҳни Шаҳзода ҳам тарк этиб, яккахон ижодини бошлайди. Гуруҳ ижросидаги “Ўтиб кетади” ва “Қарама кўзларимга” қўшиқлари “ҳит” даражага эришган.

    11.04.2023, 11:35   Изоҳ (0)   34522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас ота-она бўлиш қандай ҳиссиёт эканлиги ҳақида гапириб берди

    10.04.2023, 19:55

    “Ҳамкасбларим мен билан сўрашмай қўйган пайтлари ҳам бўлди”. Озода Нурсаидова 13 йил давомида “запрет”да бўлгани ҳақида (видео)

    10.04.2023, 15:39

    Голливуд юлдузи Бред Питт ёлғиз пенсионерга ўз уйида текин яшашга рухсат берди

    10.04.2023, 15:35

    Жулия Робертс, Селена Гомез ва мухлислари орзусини рўёбга чиқарган бошқа жаҳон юлдузлари 

    10.04.2023, 11:35

    Визажистлар маҳорати ёрдамида таниб бўлмас даражада ўзгартирилган актёр ва актрисалар (фото)

    10.04.2023, 09:35

    “Санъатимизнинг яна бир девори қулади”. Instagram’да Мурод Ражабов хотирланмоқда 

    09.04.2023, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.