• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳам ота, ҳам она: фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Фарзанд тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Бироқ ҳаётда ҳеч нарса тўкис бўлмаганидек, баъзан фарзандлар нотўлиқ оилаларда вояга етади. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида омадсиз турмуши ёки турмуш ўртоғининг вафоти сабаб фарзандини ёлғиз тарбиялаётган аёллар кўп.  

    Милена Мадмусаева 

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    Милена Мадмусаева 2016 йили ўз продюсери Абдуҳамид Халиловга турмушга чиққанди. Жуфтлик 2017 йилнинг 1 апрель санасида қиз фарзандли бўлишган. Афсуски, орадан кўп ўтмай уларнинг ажрашгани ҳақидаги хабарлар тарқади. Айни дамда Милена Мадмусаева қизи Сорани ёлғиз тарбияламоқда.

    Азиза Ёқубова

    Фото: Instagram / @aziza_yoqubova

    “Журналист” сериалидаги роли билан танилган актриса Азиза Ёқубова 2020 йили иккинчи бор турмушга чиққанди. Анча йил Ясмина исмли қизи билан ёлғиз яшаган актрисага барча бахт тилаганди. Афсуски, Азиза орадан олти ой ҳам ўтмай, хиёнат туфайли эри билан келишмовчиликка боргани ҳақида маълум қилди. Унинг иккинчи турмушидан Муҳаммадамир исмли ўғли бор. Ҳозирги кунда у икки нафар фарзандини ёлғиз тарбия қилмоқда.

    Нилуфар Усмонова

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Хонанда Нилуфар Усмонова эрта турмушга чиққан. У 17 ёшида ёш ҳуқуқшунос Новзод Саидгазиев билан оила қурган. Улар 2004 йили ўғил фарзандли бўлишди. Афсуски, уларнинг турмуши узоққа бормай дарз кетди. Шундан сўнг хонанда яна оила қуриб, тўрт нафар фарзандни дунёга келтирди. Ҳозирда хонанда беш фарзандини ёлғиз катта қилаётганини айтади. 

     Дилноза Кубаева

    Фото: Instagram

    Дилноза Кубаева 2008 йили ўз мухлиси билан оила қурган. Актрисанинг айтишича, раҳматли турмуш ўртоғи уни “Келгинди келин” фильмида кўриб, ёқтириб қолган. Афсуски, оғир хасталик сабаб турмуш ўртоғи 30 ёшда вафот этган. Актриса ҳозирда Муҳаммадамин исмли ўғлини тарбияламоқда.

    Ситора Алимжонова

    Фото: Instagram / @sitora_alimjonova

    Актриса Ситора Алимжонова 2017 йили тошкентлик тадбиркор билан оила қурган. Уларнинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтган. Аммо тўй суратларининг бирортасида куёв кўринмаган. Актриса сўнгги суҳбатларида ёлғиз эканлиги ва ўғли Муҳаммадаминнинг тарбияси билан бандлигини маълум қилган.

    Севинч Мўминова

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    Севинч Мўминова ҳам бир неча йилдан буён қизи Лейлани ёлғиз тарбиялаб келмоқда. Унинг Шароф Муқимов билан турмуши етти йил давом этган. Шароф Муқимов оила қурган, Севинч Мўминова эса ҳали оила қургани йўқ.

    Ҳуснора Шодиева

    Фото: Instagram / @khusnorik

    Бошловчи Ҳуснора Шодиеванинг тўйи катта шов-шувларга сабаб бўлган бўлса-да, бахтли кунлари узоққа чўзилмади. У ҳомиладорлик чоғидаёқ оилавий келишмовчиликлар сабаб турмушидан ажрашган. Ҳозирда у Салим исмли ўғлини ёлғиз тарбияламоқда. Ҳуснора Шодиева интервьюларининг бирида уйланмаган йигит унга совчи қўйгани, аммо ўғлини онасига қолдиришни сўрашганида у рози бўлмагани ҳақида гапириб берган.

    Камила Гимандинова 

    Фото: Instagram / @gimandinova_official

    “Қадам” сериалидаги роли билан томошабинлар эътиборига тушган актриса Камила Гимандинова ҳам қизи билан ёлғиз яшамоқда. Унинг ҳам турмуши бор-йўғи бир неча ой давом этган. Актриса турмуш ўртоғи билан ажрашишига жиддий сабаблар бўлгани ва ҳозирча қизи Айлинни ёлғиз тарбиялаётганини айтган.

    Феруза Жуманиёзова

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Хонанда Феруза Жуманиёзова 2010 йили синфдоши билан оила қурган. Афсуски, орадан кўп ўтмай ижодкор оиласи дарз кетганини маълум қилди. Ҳозирги кунда у ўғли Абдуллоҳни ёлғиз тарбияламоқда.

    11.04.2023, 17:25   Изоҳ (0)   45599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Унинг учун пул биринчи ўринда эди”. Хонанда Азиза “Жоним” гуруҳининг тарқалишига Шаҳзода сабабчи экани ҳамда узоқ вақт “запрет”да бўлгани ҳақида

    11.04.2023, 11:35

    Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас ота-она бўлиш қандай ҳиссиёт эканлиги ҳақида гапириб берди

    10.04.2023, 19:55

    “Ҳамкасбларим мен билан сўрашмай қўйган пайтлари ҳам бўлди”. Озода Нурсаидова 13 йил давомида “запрет”да бўлгани ҳақида (видео)

    10.04.2023, 15:39

    Голливуд юлдузи Бред Питт ёлғиз пенсионерга ўз уйида текин яшашга рухсат берди

    10.04.2023, 15:35

    Жулия Робертс, Селена Гомез ва мухлислари орзусини рўёбга чиқарган бошқа жаҳон юлдузлари 

    10.04.2023, 11:35

    Визажистлар маҳорати ёрдамида таниб бўлмас даражада ўзгартирилган актёр ва актрисалар (фото)

    10.04.2023, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украинага Patriot ракеталарини юборишини маълум қилди

    Дунё | 14 июл, 10:15

    “Челси” Клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозониб, қанча мукофот пули ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 14 июл, 10:00

    Қуёш панелларидан ясалган энг катта деворий расм Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Лайфстайл | 14 июл, 09:53

    Франция Россия таҳдиди сабабли мудофаа харажатини кескин оширади

    Дунё | 14 июл, 09:31

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 14 июл, 09:24

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    Дунё | 14 июл, 09:10

    Эроннинг икки клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 09:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.