• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Тирбандликни камайтириш воситаси: Ўзбекистонда электр самокатларни ижарага олишнинг афзаллик ва камчиликлари таҳлил қилинди

    Ўзбекистонда кикшеринг хизматининг афзалликлари ва камчиликлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.

    Фото: PrimaMedia

    Кикшеринг (инглизча kick — “оёқ билан тепиш” ва sharing — “биргаликда фойдаланиш”) — бу электр самокатларни қисқа муддатга ижарага олиш хизматидир.

    2022 йилнинг апрель ойида Тошкентда биринчи кикшеринг хизмати ишга туширилди ва қисқа вақт ичида оммалашди.

    Бироқ мазкур транспорт воситаларининг бетартиб ҳаракатланиши пиёдалар, велосипедчилар ва автомашиналар учун қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

    Афзалликлари:

    • қисқа вақт ичида А нуқтадан Б нуқтага етиб бориш учун қулай транспорт воситаси;
    • автомобилга нисбатан нархи арзон;
    • шахсий автомобилларга муқобил восита бўлганлиги сабабли тирбандликни камайтиради;
    • экологик тоза транспорт.

    Камчиликлари:

    • самокатларнинг автомобиль йўлидаги бетартиб ҳаракати ҳайдовчиларда стрессни келтириб чиқаради;
    • пиёдалар йўлагида кимўзарга ўйнаш қариялар, болалар ва ногиронлар учун хавф туғдиради;
    • қурилмадан бир вақтда бир неча киши фойдаланиши;
    • электр самокатларнинг йўлларда бетартиб қолдириб кетилиши пиёда ва автомобиллар ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади;
    • вояга етмаганлар ва маст ҳолдаги кишиларнинг электр самокатларни ижарага олиши.

    Электр самокатлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар статистикаси

    Италияда сўнгги икки йил ичида электр самокатлар иштирокида рўй берган йўл транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) оқибатида 17 киши вафот этган. 

    Францияда 2022 йилда электр самокатлар 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Хусусан, Парижда 3 киши ҳаётдан кўз юмган ва 459 киши жароҳатланган.  

    Буюк Британияда 2021 йил 10 нафар фойдаланувчи тўқнашув оқибатида оламдан ўтган, 331 нафари оғир жароҳат олган. 

    Германияда 2022 йилда электр самокатлар иштирокида жами 442 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. 

    Шу боис хорижий мамлакатларнинг ҳукуматлари қурилмалардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни кўрмоқда. Хусусан:

    Жорий йилнинг апрель ойида Парижда ўтказилган референдумда иштирок этганларнинг 90 фоизи ушбу транспорт воситаларини тақиқлаш тарафдори эканлигини билдирган.

    2022 йилда Хелсинкида дам олиш кунлари ярим тундан кейин электр самокатларни ижарага олиш таъқиқланди.

    Японияда электр самокатда давлат рақами ва ён ойналари бўлиши керак, шунингдек, уларнинг пиёдалар йўлагида ҳаракатланиши ҳам таъқиқланган.

    Буюк Британияда электр самокатдан фойдаланувчида Қ тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши даркор.

    Дания, Испания ва Норвегияда махсус дубулға кийиш 2022 йилдан бошлаб минимал техник стандарт сифатида жорий қилинган.

    Россияда 2023 йилдан электр самокатлардан фойдаланувчиларнинг юк ва бошқа йўловчиларни ташиши таъқиқланди.

    Ўзбекистонда амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига “электр самокат” тушунчаси киритилмаган. Мазкур қурилмаларни қулай шаҳар транспорти сифатида ривожлантириш учун қонунчиликни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадга мувофиқ. Хусусан:

    • йўл ҳаракати қоидаларига “электр самокат” тушунчасини киритиш ва улардан фойдаланишнинг тартибини белгилаш;
    • пиёдалар серқатнов ҳудудларда тезликни автоматик пасайтириш технологиясини қўллаш;
    • қурилмадан бир вақтнинг ўзида икки кишининг фойдаланиши, шунингдек, маст ҳолатда бошқаришнинг олдини олиш механизмини ишлаб чиқиш;
    • қурилмалардан фойдаланишда ёш чегарасини жорий этиш (Face-ID технологиясидан фойдаланиш);
    • электр самокатларни тунда ижарага олишни чеклаш;
    • электр самокатлар турадиган махсус жойларни ташкил этиш.

    Мазкур чора-тадбирлар электр самокатлардан фойдаланишда хавфсизликни ошириш, нохуш ҳодисалар содир бўлиши ҳамда аҳоли ўртасида ушбу экологик ва қулай транспорт турига нисбатан салбий фикр уйғонишининг олдини олишга хизмат қилади.

    11.04.2023, 23:38   Изоҳ (0)   7827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “АҚШда ҳамма нарса одамлар учун ишлайди”: Amazon’да ишлаётган ўзбекистонлик мутахассис ҳикояси

    11.04.2023, 20:10

    “Бунёдкор” футбол клуби 2022 йилда 28 млрд сўм зарар кўрди

    11.04.2023, 12:12

    Ўзбекистонга 2023 йилда 1 миллионта россиялик сайёҳлар келиши кутилмоқда

    10.04.2023, 17:35

    Илон Маск ўтган ҳафтада 14,5 миллиард доллар йўқотди

    10.04.2023, 17:13

    Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг банан импорти қандай ўзгарди? 

    07.04.2023, 21:54

    Ўзбекистонда норасмий бандликнинг иқтисодиётга зарарлари аниқланди

    07.04.2023, 21:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.