• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарийб 4 йил назоратда ушланган, энг яхши асари “тамаки қилиб чекилган”, уйларини ўз қўли билан қурган Абдулла Қодирий — адибнинг уй-музейидан репортаж (видео)

    10 апрель куни ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 129 йил тўлди. Сана муносабати билан “Дарё” мухбири адибнинг Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган уй-музейига уюштирилган пресс-турдан репортаж тайёрлади.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Тадбир аввалида Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий пресс-тур иштирокчиларини уй-музейнинг ташкил этилиш тарихи ва ҳозирги фаолиятига доир маълумотлар билан таништирди.

    “Бобомнинг катта ҳовлиси бўлган, у киши шу ерда яшаган. Ҳозир бу жой фақат Абдулла Қодирийнинг эмас, балки унинг ўша даврда яшаб ўтган сафдошларининг ҳам музейи ҳисобланади”, — дейди Хондамир Қодирий.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Ушбу уй-музейи давлат раҳбари ташаббуси билан Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига атаб 2019 йилда очилган. Бу ҳовлида адиб яшаган икки қаватли уй ва шийпон бўлиб, уни Қодирийнинг ўзи усталар ёрдамида қурган. У бу уйда 1937 йилгача яшаган.

    “Бу музейни ташкил қилишни бутун халқимиз хоҳлаганди. Президент эса бу истакка лаббай деб жавоб берди. Ҳозир музейни ўша даврга оид буюмлар билан тўлдириш пайидамиз”, — дейди Қодирий набираси.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Уй-музейнинг умумий майдони 70 сотих бўлиб, у ерда 4 та хона, алоҳида ёзги шийпон ва унинг биринчи қаватидаги битта хонадан иборат. Шунингдек, 2019 йили ҳовлида кутубхона, конференция ва кўргазма заллари ҳам қурилган. Кутубхонада ҳозирги кунда 20 минг дона китоб мавжуд.

    “Абдулла Қодирий фақат бадиий асар яратган эмас, у киши ўз қўли билан шийпонлар, уйларни бунёд қилган. Қодирий ҳаётни яхши билган. Фақат китоб ўқиб, бирорта фильм кўриб, кейин унга қараб асар яратадиган мусаввир эмас, ҳаёт мусаввири эди”, — филология фанлари доктори Баҳодир Каримов.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Абдулла Қодирийнинг илк асарлари нашр этилган газета ва журналлар, дастлабки китоблари, бошқа тилларга ўгирилган асарлари ҳам шу ерда жамланган. Музей ҳовлисида адиб ҳайкали ҳам бунёд этилган.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Шунингдек, унинг асарларини китобхонлар олдида гавдалантириш учун “Ўткан кунлар” романи қаҳрамони Кумуш Марғилондан Тошкентга келган рамзий арава монументи ҳам қўйилган.

    “Отамнинг айтишларича, 1935 йилнинг охирларидан бошлаб бу маҳаллада бувамизни кузатишга одам қўйилган. У доим маҳалланинг у четидан бу четига юраркан. Бувам қаттиқ хафа бўларкан, кўчага ҳам чиқолмас экан. Албатта, бу одамнинг ғашига, нафсониятига тегади. Шунинг учун у одам 1936 йилнинг бошидан кейин кўчага ҳам чиқмай қўйган эканлар. Номақбул ишлардан норози бўлиб, уйларида қолиб кетганлар”, — дея ҳикоя қилди Хондамир Қодирий.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Тадбирда иштирок этган ёши кексалардан бири Абдулла Қодирийнинг сақлаб қолинмаган асари ҳақида гапириб берди. Унга кўра, бир куни Абдулла Қодирий фолкноршунос олима Музаянахонни кўриб қолиб, “мен бир китоб ёздим. Мана, ‘Ўткан кунлар’ романини қанақа маза қилиб ўқийсизлар. Яқинда ‘Амир Умархоннинг канизи’ деган китоб ёздим. Агар шу китобим чиқадиган бўлса, хавотирдаманки, ‘Ўткан кунлар’ни ҳеч ким ўқимай қолиши мумкин. Даҳшатли зўр асар бўлган”, — деган экан. Қодирий ҳибсдалигида эса қамоқдаги аскарлар ушбу асар қўлёзмаларини махорка (тамаки) қилиб чекиб юборган. Шу тариқа асар кулга айланиб, ҳозиргача етиб келмаган.

    11.04.2023, 16:47   Изоҳ (0)   10049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилаётган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан қум ва қизлар тўғноғичи чиқди (видео)

    11.04.2023, 16:36

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

    11.04.2023, 16:19

    Тошкентдаги мактабда 8-синф ўқувчиси вафот этди

    11.04.2023, 15:53

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    11.04.2023, 15:46

    “Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман” — Саида Мирзиёева аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзолангани ҳақида

    11.04.2023, 15:28

    Самарқанддаги мактабларнинг бирида ҳожатхонага камера ўрнатилгани аниқланди

    11.04.2023, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10

    Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг “Ўзкомназорат”га ўтказилди

    Ўзбекистон | 16 июл, 10:47

    Махфий схема бўйича Буюк Британияга кўчирилаётган афғонларнинг маълумотлари ошкор бўлди

    Дунё | 16 июл, 10:34

    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди

    Реклама | 16 июл, 09:00

    Неймар ўзининг шахсий коллекциясига яна бир ноёб экспонат — Бетмобилнинг махсус нусхасини қўшиб қўйди

    Лайфстайл | 16 июл, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.