• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўқитувчилар куни далада нишонланадиган байрам эди”. Наманганлик проректор пахта даласида кечган ўқувчилик, талабалик ва ўқитувчилик йилларини эслади

    Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг проректори Одилжон Жакбаровни суҳбатга тортиб, мажбурий меҳнат қолдирган из — пахта далаларида кечган ўқувчилик, талабалик ва ўқитувчилик йиллари ҳақида сўради.

    “Ҳозир 48 ёшга тўлган бўлсам, шундан 30 йили пахта далаларида кечган экан. Аввал ўқувчи, кейин талаба, сўнг ўқитувчи сифатида, албатта.

    Одилжон Жакбаров.
    Фото: “Дарё”

    Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилиб-ўсганман. Мактабнинг 5-синфидан бошлаб пахтага чиқардик. Талабаликнинг беш йили ҳам шу тарзда ўтди. Институтда Билимлар кунини нишонлаб, ортидан қачон ва қаерга теримга боришимизни суриштирардик. Нари борса бир ҳафта ўқиш, кейин далага тайёргарлик. Киши бошига 60 килограммдан пахта нормаси. Нормани бажаролмай, овқатдан қарздор бўлиб қайтганлар ҳам кўп бўлган. Курсдошларимиздан бири мавсум арафасида уйлангани, кейин ота-онаси келинболани етаклаб, далага янги куёвни кўргани келганини ҳали-ҳануз дўстлар даврасида кулги билан эслаймиз.

    Ўзим ўқиган институтга ўқитувчи сифатида қайтиб борганимдан кейин ҳам бу ҳолат ўзгармади. Фарқи, энди талабаларни бу юмушга ундаш, уларга зарур шарт-шароит яратиб беришдан иборат эди. Август ойида бизга бириктирилган далага бориб, талабаларимиз учун жой тайёрлар эдик. Аксар бу жойлар ётоқ ва яшаш учун умуман мўлжалланмаган боғча ёки мактаб бинолари, шийпонлар бўларди. Овқат эса кўпинча макарондан иборат бўлган, ҳафтада икки маротаба палов билан сийлардик.

    Энг ёмони, талабаларни ўқишдан ажратиб, далага олиб бориб, пахта тердириб, кейин кечки пайт йиғилишларда бунинг ҳисоботини берар, одам сони ёки килограмм пасайган бўлса, яхшигина дакки ҳам эшитардик. Ўзимиз кунда икки-уч марта санаганимиз етмагандек, масъул идораларнинг ходимлари кечки пайт келиб, энди ётишга ҳаракат қилаётган ёшларни ташқарига олиб чиқиб, қайтадан санарди. Талабалардан кимдир касалликка чалингани эса ҳақиқий фожиа эди — унинг саломатлигига қайғурилгани учун эмас, балки киши боши камайиб кетгани учун.

    Ўқитувчи ва мураббийлар кунининг мақоми ҳам шунга яраша эди. Қизиқ томони, бутун мамлакат бу кунни байрам сифатида нишонлаб дам олар, ўқитувчиларнинг ўзи эса далада, теримда кутиб оларди. Байрам муносабати билан палов тортиларди, совға-салом тарқатиларди, концерт қўйиларди ва бўлди, байрам шу тариқа ўтди-кетди. Ўйлаб кўрсам, нафақат байрам, балки туғилган куним санаси — 12 октябрни ҳам кўпинча далада нишонлаган эканман.

    2017 йили ҳам одатдагидек пахта теримига отландик, бироқ бир ҳафта ўтиб-ўтмай ортга қайтиш ва институтда ўқиш жараёнини бошлаш ҳақида топшириқ олдик. Аввалига ўзимиз ҳам ишонмадик, лекин бизни олиб кетиш учун шай турган автобусларни кўриб, бу туш эмас, реаллик эканлиги аён бўлди. Шу-шу қайтиб пахта даласини кўрмадик. На биз, на талабалар. Бунга ҳам эндигина 5 йилдан сал ошибди, лекин ҳозир бемалол ўша пайтда қабул қилинган қарорни мамлакат учун бурилиш нуқтаси деб ҳисоблашга ҳақлимиз. Айниқса, биз педагоглар. 

    Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлган кунларда шулар ҳақида эслар эканман, баъзан ўша кунлар худди биз билан бўлмагандек туюлади. Афсуски, бу яқин ўтмишимизда рўй берган ва ҳеч ким, хусусан, ўқувчи, талаба ва ўқитувчига нисбатан мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги зарурлигини эслатувчи аламли ва аччиқ сабоқлардан иборат”.

    11.04.2023, 21:36   Изоҳ (0)   3827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда алимент тўламаган шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилинади 

    11.04.2023, 20:40

    Қашқадарёда Қизил китобга киритилган айиқ отиб ўлдирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди 

    11.04.2023, 20:20

    Ўзбекистонда жамоат жойларида шилқимлик қилган шахс беш кунга қамалиши мумкин 

    11.04.2023, 19:45

    Жиззахда оҳак ишлаб чиқариш цехи 330 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди 

    11.04.2023, 19:35

    Халқ демократик партияси: Янгиланаётган Конституцияда жамиятнинг барча қатлами манфаатлари инобатга олинган

    11.04.2023, 19:30

    Ўзбекистонда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғини ҳақоратласа, 6 млн сўмгача жаримага тортилади

    11.04.2023, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея президенти Пхеньян билан музокараларни босқичма-босқич қайта тиклашни буюрди

    Дунё | 18 август, 09:49

    Туркия чемпионати. “Башакшеҳир” “Кайсериспор” билан дуранг ўйнади. Шомуродов 70 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 18 август, 09:40

    АҚШ ядровий сувости кемаси ва ҳарбийларини Кариб денгизига юборди

    Дунё | 18 август, 09:36

    Хитой компанияси Тахтақорача довонида пулли туннел қуриши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 09:25

    “Музокаралардан натижа чиқмаса, Россияни салбий оқибатлар кутиб турибди” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 18 август, 09:15

    “Қаттиққўл хоним” 20 ёшда: машҳур фильм қаҳрамонлари ҳозирда қандай кўринишда?

    Шоу-бизнес | 18 август, 09:05

    Суперлига. “Бунёдкор” “Бухоро”ни мағлубиятга учратди, “Андижон” Муборакда “Машъал”га имкониятни бой берди, “Қўқон-1912” эса “Сурхон”дан устун келди 

    Спорт | 18 август, 09:04

    “Зеленский истаса урушни дарҳол тугатиши мумкин”— Трамп шартларни айтди

    Дунё | 18 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.