“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистонида шахсий академиясини очиши мумкин.
Бу Саудия мамлакати клубининг франциялик футболчига таклиф қилган кўп миллион долларлик битим шартларидан бири. Номи ошкор этилмаган клуб 35 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва унга академия ваъда қилган.
Жорий мавсум якунида ҳужумчи эркин агентга айланади. Бироқ Бензема камида яна бир мавсум “Реал” сафида қолишни мақсад қилган.
Карим Бензема 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)