Исроил авиацияси 8 апрель куни Сурия ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Сурия давлат оммавий ахборот воситалари Дамашқ яқинида портлашлар содир бўлганини хабар қилди. Исроил Голан тепаликлари томон олтита ракета учирилгани сабабли мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳудудига зарба беришда давом этишини билдирди.
Ҳарбийлар Суриядан учирилган учта ракета Исроил назорати остидаги ҳудудни кесиб ўтгани, иккитаси очиқ ерга тушгани, учинчиси эса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинганини айтди.
Шундан сўнг Исроил ҳарбийлари Суриядан Исроилга яна учта ракета учирилганини, бир неча соат ичида отилган ракеталар сонини олтитага етганини даъво қилди. Исроил Сурия армияси мажмуаси, ҳарбий радар тизимлари ва артиллерия постларини нишонга олганини маълум қилди.
“Сурия ўз ҳудудида содир бўлаётган барча ҳаракатлар учун жавобгар деб ва унинг Исроил суверенитетини бузишга уринишларга йўл қўймайди”, — дейилган Исроил мудофаа кучлари баёнотида.
Изоҳ (0)