“Барселона” Лионель Мессини ортга қайтариш фикридан қайтмаяпти.
Аргентиналик футболчининг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Месси Париж клуби билан янги битим борасида келиша олгани йўқ.
“Барселона” Леони ортга қайтариш ниятида, бироқ клубдаги молиявий муаммолар бунга йўл қўймаслиги мумкин. Аммо каталонлар бу муаммони айланиб ўтиш йўлини ҳам топиб қўйди.
ОАВда қайд этилишича, араб мамлакатларидан бўлган йирик ҳомий Мессининг “Барселона”га қайтишини молиялаштиришга тайёрлигини билдирган. Агар ҳомий билан келишувга эришиладиган бўлса, Месси сарфланишини керак бўлган пуллар молиявий фейр-плей шартларини бажаришга йўналтирилади.
Бу таклиф клуб учун идеал вариант бўлиб турибди. Агар пул ҳомийдан келадиган бўлса, бу клубнинг маошлар фондини ҳам сезиларли камайтиришга ёрдам беради ва “Барселона” бошқа янги шартнома тузиш имкониятини қўлга киритади.
Журналист Гильем Балагенинг хабар қилишича, “Барселона” устози Хави доимий равишда Месси билан мулоқотда бўлиб турибди. Мутахассис собиқ жамоадоши каталонлар сафига қайтадиган бўлса, уни марказий ярим ҳимояда ўйнатмоқчи. Худди Аргентина терма жамоасида бўлгани каби Месси ҳужум ва таянч ярим ҳимоячилари ўртасида боғловчи вазифасини ўтайди.
Изоҳ (0)