Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида “Калибр” узоқ масофаларга ўқ отиш клуби ташкил этилди. Бу ҳақда “Ватанпарвар” ташкилоти матбуот котиби Лазиз Бўронов “Дарё”га маълум қилди.
“Калибр клуби” “Ватанпарвар” ташкилотининг техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган. Низомга мувофиқ клубга фақатгина Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлган (қурол олиб юришга ҳақли) фуқаролар қабул қилинади. Шунингдек, ниқобланиш, жойга мослашиш, ориентирланиш, қийин шароитларда яшовчанлик борасидаги ўз тажриба ва кўникмаларини ҳарбий хизматчиларга ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтиб бориши белгиланган.
Клуб аъзолари ҳарбий хизматчилар иштирокида қийин шароитларга мослашган ҳолда узоқ масофаларга ўқ отиш бўйича мусобақалар ўтказиб борилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)