Абу-Даби Нью-Йорк университети ва БАА космик илмий маркази бошчилигидаги олимлар жамоаси Марснинг янги батафсил харитасини яратди. Бу ҳақда Space.com хабар берди.
Харита Hope-Emirates Exploration Imager (EXI) тасвирни қайта ишлашнинг энг илғор борт тизими ёрдамида яратилган.
“Биз ўз харитамизни янги ва такомиллаштирилган Марс Атласининг бир қисми сифатида бутун сайёрага тақдим этишни режалаштирмоқдамиз. У инглиз ва араб тилларида нашр қилинади. Умид қиламизки, бу қулайлик тадқиқотчилар ва талабалар учун Марс ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва БААдаги космик сектор тақдим этаётган имкониятларни намойиш этиш учун ажойиб восита бўлади”, — деди гуруҳ раҳбари тадқиқотчи Димитра Атри.
Харитани яратиш учун Атри ва жамоа бир Марс йилидаги EXI’нинг 3000 дан ортиқ кузатувини олди. Бу давр Ердаги икки йилга тенг. Шундан сўнг улар тасвирларни бирлаштириб, рангли композицияни яратди.
Харитада қутб музликлари, тоғлар ва узоқ вақт давомида фаол бўлмаган вулқонлар, тахминан 3,5 миллиард йил аввал суюқ сув билан тўлиб тошган қадимги дарё, кўл ва водий қолдиғи кўрсатилган. Харита сайёрашунос олимларга Марснинг иқлими миллиардлаб йиллар давомида қандай ўзгарганини яхшироқ тушунишга ёрдам бериши мумкин.
Изоҳ (0)