Қирғизистон президенти Садир Жапаров таэквондо WTF бўйича 9-дан қора белбоғ соҳибига айланди, дея хабар қилмоқда “Бишкек 24”.
Бу борада Қирғизистон президенти администрацияси раҳбари Акилбек Жапаровнинг Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чун Вон Чо билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди.
Учрашув давомида федерация раҳбари Қирғизистон президентига фахрли 9-дан қора белбоғ топширилишини қайд этди.
Шу тариқа Жапаров 9-дан қора белбоғ соҳибига айланган илк қирғизистонлик бўлади. Бу таэквондодаги энг юқори квалификация ҳисобланади.
2014 йилда Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев таэквондо WTF томонидан ушбу мақомга лойиқ кўрилганди. Ташкилот 2013 йилда Россия президенти Владимир Путинга ҳам фахрли 9-дан қора белбоғ топширган, бироқ 2022 йилнинг март ойида Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб Путин ушбу мақомдан маҳрум этилган.
Изоҳ (0)