Ижтимоий тармоқнинг қорақалпоқ сегментида Қорақалпоғистонда поезд эркак кишини босиб кетгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
“Дарё”га маълум бўлишича, воқеа 24 март куни тонгда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги “Қилчиноқ” ОФЙ ҳудудида содир бўлган.
Аниқланишича, руҳий ҳаста эркак поезд релслари орасида қолиб кетган.
“Ачинарлиси, поезд релслари марҳумнинг бошини танасидан узиб ташлаган. Оқибатда эркак шу вақтнинг ўзида вафот этган. Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади”, — дейди “Дарё” манбаси.
“Дарё” мухбирини қизиқтирган саволларга жавоб беришга уринган Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати воқеа юзасидан терговга қадар текширув жараёнлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)