Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Malibu автомобили вертикал ҳолатда дарахтга “осилиб” қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/03/Fozilbe/photo_2023-03-27_08-37-05.jpg)
Қайд этилишича, 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 21 ёшли А.Ш. бошқарувидаги Malibu-2 русумли автомашинаси ЙТҲга учраган. Ҳайдовчи машинани бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги тўсиққа урилган.
Malibu ичида бўлган 17 ёшли йўловчи А.А.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
![](/static/2023/03/Fozilbe/photo_2023-03-27_08-37-04.jpg)
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)